Информация о книге:
Аннотация:
Муаллиф ҳақида Адем Гунеш 1969 йил Анқарада туғилган. Роттердам университетида (Нидерландия) педагогика йўналишида таҳсил олди, АҚШда малака оширди. Нидерландия ва Бельгияда муқобил таълим тизимлари (Монтессори, Вальдорф, Режио Эмилия, Фербер) бўйича тадқиқотлар олиб борди. Истанбулдаги йигирмата мактабда Монтессори тизимининг татбиқ этилиши бўйича лойиҳага бошчилик қилди. Адем Гунеш бола таълими мавзусида оммавий ахборот воситаларида мунтазам чиқишлар қилади. Йигирмадан зиёд китоблар муаллифи, икки китоби инглизчага таржима қилинган. Бир қатор маҳаллий ва халқаро уюшмаларнинг аъзоси ҳисобланади. Адем Гунеш оилали, тўрт нафар фарзанди бор. Сўзбоши Кайси йили эди, эслолмайман, Қайсарида бир дўстимникида меҳмон бўлдик. Қоқ туш иссиғида муздек чойдан ичиб ўтирар эканмиз, мезбон дўстим “Фалон шаҳарда фалон исмли ёши улуғ киши яшайди. Донишманд- лиги билан номи чиққан. Илм мажлисларида унинг гапи ечим ўлароқ қабул қилинади. Истасангиз, қоронғи тушмасдан у кишини зиёрат килиб келамиз?"« деб қолди. Ҳамма бир овоздан маъқуллади. Уловимиз Қайсарининг машҳур дала ҳовлилари оралаб тупроқ кўчаларда тебрана-тебрана борар экан, дўстимиз ўша донишманд ҳақида кўп нарсаларни гапириб берди. Йўл қисқарган сари суҳбат қизиди. У зотга бўлган ҚИЗИҚИШИМиз янада ортди. Бир пайт уловимиз камтаргина дала ҳовли олдида тўхтади. Эшик олдидаги машинани кўрган бир нуроний ток остидаги тахта сўридан чаққонгина тушиб, бизни қаршилади. Саломимизга алик олиб, “Келинглар, марҳамат»", дея ичкарига бошлади. Суҳбатини олиш ниятида узоқ жойдан келганимизни эшитиб, жуда хурсанд бўлди. Нуроний бизни ток остидаги сўрига таклиф этди. Танишувдан кейин гап айланиб бола тарбиясига тақалди. Орамиздан бир дўстимиз бугунги кунда фарзанд тарбияси қанчалар қийинлашгани, ахлоқсизлик кенг ёйилиб бораётганидан сўз очди. Нуроний айтилган гапларни хотиржам эшитди. Чойдан ҳўплаб, чуқур тин олди. “Фикрларингизга қўшиламан. Агар рухсат берсангиз, бугунги ота-оналар ҳақида фикрларимни айтаман, – деди. – Бугунги ота-оналарнинг энг катта муаммоси “кўп билиш” бўлса керак. Улар ҳар мавзуда ҳамма нарсани билади. Бироқ оилавий ҳаёт, фарзанд тарбиясига келганда муаммолар гирдобида қолишади. Оналик, оталик қандай бўлиши кераклигидан хабарлари йўқ. Натижада хаста руҳиятли авлодлар етишиб чика бошлади…"" Биз сўрида тизилиб ўтирганча отахонни диққат билан эшитаётган эдик. “Ҳозирги ота-оналар маҳрамият тарбияси қандай берилишини билишмайди…” Қария бир муддат жимиб қолди. Узоқларга термилди, кейин сўзида давом этди: “Олдинлари фарзанд тарбия қилинар экан, “маҳрамият” тушунчаси бирламчи бўлар эди, унга ҳаёт-мамот даражасида аҳамият бериларди. Ҳозирги ота-оналарга қарасам, ҳали уларнинг ўзи маҳрамият нималигини билмайди”. Янаям тушунарли бўлиши учун «„Бирор мисол келтира оласизми?“» дея сўрадик. ""Масалан, бугунги кун болаларини кузатаман, кийим алмаштираётганда жуда бемалол 6емалол ҳаракат қилишади. Агар шу ўтирган жойимизга бир бола келса, унинг кийимлари кир бўлса, онаси унинг кийимларини ҳамманинг олдида алмаштираверади. Бунга ўрганган бола кийимлари ечилаётганда асло уялмайди, хижолат бўлмайди. Аслида бу ниҳоятда хато. Ота-оналар бунга эътибор беришмайди, фарзандларига маҳрамият тушунчасини сингдиришмайди”. Кўп йиллик тажрибасини биз билан баҳам кўрган бу зотнинг сўзлари зеҳнимизда акс садо бераётган эди. Суҳбат қизигани сайин маҳрамият масаласида ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяётганига мисоллар келтиришни давом эттирди: ""Яна бир мисол айтаман сизларга. Бола кўп нарсага ақли етадиган ёшга келган, яъни 7-8 ёшларда. Аммо ҳаммомда ота-онаси билан бирга чўмилади. Иккаласи ҳам яланғоч. Шундай бўлиши мумкинми?.. Бундай ҳаракат болада шаклланадиган маҳрамият туйғусига нисбатан жиноятдир. Бола маълум бир ёшдан кейин ота-онасини либоссиз кўрмаслиги керак, акс ҳолда маҳрамият нималигини билмасдан улғаяди. Маҳрамият шундай нарсаки, ёш қизнинг иффатли ҳаёт кечириши учун энг қийматли қурол ҳисобланади. Тасаввур қилинг, шу сўрида аёллар ўтирибди, қаршингиздаги анави буталар орасидан бир жуфт хоин кўз уларни яширинча кузатяпти. Аёллардан бирининг этаги хиёл кўтарилди, буталар ортидаги одамнинг нигоҳи аёлнинг баданига тегди. Агар аёлда маҳрамият туйғуси мустаҳкам бўлса, танасига теккан ўша қарашни сезади ва сесканиб, этагини тўғрилайди. Мана шу ҳолат аёлнинг маҳрамият тушунчаси билан вояга етганини кўрсатади. Агар у болалик йилларида маҳрамият тарбиясини олмаган бўлса, на ўзига қаратилган хоин нигоҳни сезади, на қарашлардан безовта бўлади, на этагини тузатади”.