Информация о книге:
Аннотация:
Юртимиз ўз эркини қўлига олгач Алишер Навоийнинг тўлиқ ва тўғри таржимаи ҳолини тиклашга эҳтиёж бўлиб буюк шоир ва давлат арбоби ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ илк қўлёзма манбалар қайта кўриб чиқилди. Уларни қиёсий-типологик, текстологик таҳлилдан ўтказиш орқали ХХ асргача бўлган даврда яратилган маълумотларнинг илк манбалардан фарқланиш даражаси аниқланди. Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятининг баъзи номаълум томонлари ойдинлаштирилди. Шу жараёнда бир қанча янги ахборотлар қўлга киритилиб, шоир ҳаёти тафсилотларини тўлиқ тасаввур қилиш имконияти яратилди. Ушбу китобда муаллифнинг шу йўналишда олиб борган узоқ йиллик изланиш ва тадқиқотларининг натижалари қисқа ва хронологик кетма-кетликда келтирилган.