Информация о книге:
Аннотация:
А. С. Пушкин жаҳон шеъриятини янги тараққиёт босқичига кўтарган, асарлари дунё халқлари тилларига таржима қилинган ва ҳамон севиб ўқилаётган Фирдавсий, Низомий, Навоий, Байрон, Гёте сингари буюк шоирлар сирасига киради. Унинг китобхонларни ҳам, мутахассисларни ҳам ҳайратга солиб келаётган шеърий даҳоси «Евгений Онегин» асарида ўзининг, айниқса, порлоқ бадиий тажассумини топган. 1936 йилда буюк шоир ва адиб Ойбек томонидан катта маҳорат билан таржима қилинган бу асар ўзбек халқининг рус шоири ижодини кашф этишида муҳим аҳамиятга молик бўлди…