Информация о книге:
Аннотация:
Мазкур монография Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва эркинлаштириш шароитида ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида бу борадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, баҳолаш ва уларнинг ечимлари юзасидан муайян фундаментал, тизимли ва методологик ёндашувларни шакллантириш, илмий-назарий ва амалий асослари билан боғлиқ масалаларни тадқиқ этишга бағишланган.Монографияда ишлаб чиқилган илмий фикр-мулоҳазалар, методологик ва илмий-назарий тавсиялар мамлакатимизда ер ресурсларидан фойдаланиш тизимининг айрим ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий муносабат ва механизмларини бозор иқтисодиёти талаб ва шартларидан келиб чиққан ҳолда тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган ва бу борадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг энг илғор ва инновацион шакл ва услубларини ишлаб чиқиш юзасидан олиб бориладиган махсус илмий-тадқиқот ишларида ва соҳани тизимли ва комплекс ривожлантириш бўйича таъсирчан «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қўлланилиши мумкин.Асар ер ресурсларидан фойдаланиш муаммолари билан шуғулланадиган олим ва магистрлар, раҳбар ва мутахассислар, фермерлар ва кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.