Информация о книге:
Аннотация:
Минг йиллардан буён бутун дунёда «Ҳужжатул Ислом» унвони билан улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий асарлари Ислом дини моҳиятини барча нозик жиҳатларигача эътиборга олингани, теран тафаккур ва идрок этилгани, тушунтирилгани билан ажралиб туради. Эътиқодий масалаларга алоҳида хассослик, меҳр-муҳаббат билан йўғрилган бу сифатлар, шубҳасиз, ўқувчиларни ҳам инсоннинг дунёга келишидаги илоҳий ҳикмат, яшашдан мақсад ҳамда вазифалари ҳақида чуқур ўйлашга ундайди.Алломанинг «Қалблар кашфиёти» деб номланган ушбу китобида ҳам Аллоҳ таолога доимо итоатда, қўрқув ва зикрда, севги-муҳаббатда бўлиш фазилатлари ҳамда У Зотни, Расулини унутиш оқибатида шайтоннинг очиқ душманлиги билан инсон табиати ва ҳаётининг турли соҳаларида ҳалокатли ҳолатлар келиб чиқиши ҳақида таъсирли, жозибали ҳикоя қилинади. Асар Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайхи ва саллам) бутун умри сингари ибратли бўлган сўнгги кунлари ҳамда вафотларини баён этиш билан якун топган.