Информация о книге:
Аннотация:
Мазкур асарда милоддан аввалги II-милодий XII асрлар оралиғида ёзилган сулолалар тарихи, айрим мавзуларга бағишланган тарихий асарлар ва сафарномалар каби хитой манбаларидаги қадимий Фарғонага оид асосий маълумотларнинг ўзбек тилига илмий таржимаси қисқача шарҳлар билан келтирилган. Шарҳларни ёзишда турли хитой луғатлари, Хитой Халқ Республикаси (ХХР)да хитой ва уйғур тилларида нашр этилган тарихий асарлардан кенг фойдаланилган. Бу йўсиндаги тадқиқот илк бор амалга оширилди.Таржимага жалб қилинган маълумотлар турли асарларда тарқоқ ҳолда келтирилган. Уларнинг бир жойга йиғилиши фойдаланувчилар учун қулайлик яратиши табиийдир. Муаллифнинг таржимада учрайдиган қатор топоним ва этнонимларга оид ёзилган тадқиқотлари алоҳида китоб шаклида нашрга тайёрланган. Яқин кунларда у ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.Асар Ўзбекистон тарихининг манба асосини бойитишда муҳим илмий аҳамият касб этади. У мутахассислар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари учун фойдалидир.