Информация о книге:
Аннотация:
Ўзимиз билган, таниган кишилар ҳақида, айниқса, улар машҳур кишилар бўлса, гапиргимиз, ёзгимиз, хотираларимизни атрофдагилар билан бўлишгимиз келади. Бу табиий ҳол, аммо хотираларини китоб ҳолида нашр эттиришга ҳамма ҳам журъат этавермайди. Ижодкор бўлмаса-да, қўлига қалам олиб, бир инсоннинг умр йўлига холис назар билан баҳо бериб, ҳаёти ва фаолияти ёш авлод учун маълум маънода мактаб бўлишига ҳисса қўшаётган қаламкаш Баҳодир Абдувалиевнинг уринишлари таҳсинга лойиқ.Китоб Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шариповнинг болалиги, ўсмирлиги, талабалиги, дастлабки ва ҳозирга қадар олиб бораётган меҳнат фаолияти ҳақида атрофлича маълумот беради.Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган мазкур асар ўқувчиларга нафақат Ҳусан Шарипов ҳаётидан, балки бир актёр фаолияти, қисмати ва фидойилигидан ҳикоя қилади.