Информация о книге:
Аннотация:
Шоир кўнгил кишиси. Шундай экан, у бошқалар кўнглида кечаётган дардни ҳис қила олиши керак. Шеърда изтироб, ҳарорат, туғён бўлмаса, хоҳ у муҳаббат ҳақида бўлсин, хоҳ у дардчил бўлсин, қуруқ сўздан иборат бўлиб қолади. Бахтиёр Мирзо шеърларини ўқиб, улар кўнгилдан тўкилаётганини, юракка ёруғлик ва титроқ бағишлаётганини ҳис қиласиз.