Информация о книге:
Аннотация:
"Сайланма" — оташнафас ҳам миллатпарвар шоиримиз, марҳум Шавкат РАҲМОН (1950—1996) нинг ҳаётлик чоғида ўз қўли билан тартиб бериб кетган энг сўнги китобидир. Китобдан фақат илгари чоп этилган тўпламлардан сайланган лирик-фалсафий шеърларгина эмас, балки Ўзбекистон мустақиллиги арафасида ва ундан кейин ўлим тўшагида қоғозга туширилган (шундан баъзилари илк бора эълон қилинмоқда) бадиий мўъжизалар ҳам ўрин олган.Мазкур китоб XX аср ўзбек шеъриятида, умуман, умумтуркий адабиётда чинакам ҳоднса бўлган ШОИР шахсияти ва унинг кўнгил кенгликлари-ю юрак қирралари тўғрисида ўқувчига тўла-тўкис тасаввур беради.