Информация о книге:
Аннотация:
Буюк олим ва ихтирочи Никола Тесла (1856–1943) илгари сурган кўпгина ғояларни фақат ХХI асрдагина англаб етишди, унинг баъзи бир фикрлари эса ҳамон жумбоқлигича қолмоқда.1895 йилда рўй берган, Тесла тажрибахонасининг кулини кўкка совурган ёнғин тасодиф эдими? Филадельфия тажрибаси, қувватни симсиз узатувчи дунёвий тизим билан боғлиқ воқеалар қандай содир бўлган ва чинданам содир бўлган эдими?Даҳо хотиралари унинг ихтиролари тарихига ойдинлик киритибгина қолмай, балки ўз замонасидан илгарилаб кетган бу афсонавий одамнинг сирларидан бизни воқиф этади.Қўлёзмалар ёнмайди…Қўлёзмалар йўқолмайди…Ушбу китоб саҳифаларида Никола Тесла биз билан замонлар оша мулоқот қилади.