Информация о книге:
Аннотация:
Ушбу муборак илмий-маърифий китоб сизу биз кутган умидбахш хулосалар мажмуидир. У саратон ҳақида. Китобнинг аввалида саратон тарихи ва унинг пайдо бґлишига сабабчи омиллар тўғрисидаги батафсил маълумотлар ёритилган. Кейинги бўлимларда саратон ташхиси ва айни кунларда амалий тиббиётда ҳамда халқ табобатида саратонни даволаш усуллари, даҳшатли касалликнинг олдини олиш чоралари, саратонга чалинганларнинг овқатланиш тартиби, руҳий дунёси ва энг муҳими – ҳамон бедаво деб тан олинаётган оғир дарддан шифо топганлар хусусидаги қизиқарли ва ишончли далиллар ҳикоя қилинган. Ҳурматли китобхон, бунақаси бизда биринчи маротаба нашр қилинмоқда. Марҳамат, барча қизиққанлар баҳраманд бўлишлари мумкин.