Информация о книге:
Аннотация:
Мазкур китоб «Ахсикент тадқиқотчилари» рукни остида нашр этиладиган китобларнинг биринчисидир. Ундаги маълумотлар таниқли маърифатпарвар, шарқшунос олим Исҳоқхон Ибратнинг Ахсикент (Эски Ахси) ёдгорлиги тарихини ўрганиш юзасидан олиб борган изланишлари асосида тайёрланган. Китобда Ибратнинг Ахсикент тарихига бағишланган «Туркистон вилоятининг газити»да чоп эттирган мақолалари ҳамда «Фарғона тарихи» асаридаги маълумотларининг бугунги кундаги аҳамияти ёритиб берилган.Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.