Информация о книге:
Аннотация:
Дунёда Амир Темур ҳақида ёзилган китоблар сони икки мингдан ортиқ бўлиб, муҳтарам ўқувчининг бунча китобни ўқиб чиқишга вақти ҳам, умри ҳам, имкони ҳам етмайди.Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг масъулларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, «Амир Темур ҳақида ҳикоялар» китоби учун «Энг улуғ, энг азиз» Республика кўрик-танловининг 2009 йилдаги ғолиби, «Вафо маликаси», «Қора Шаҳзода», «Баҳоуддин Нақшбанд ёхуд Буроқ водийси қиссаси» каби асарлар муаллифи Тўлқин Ҳайит ана шу савобли ишни амалга оширди.Ушбу ёндафтарда Амир Темур ва Темурийлар тарихига оид маълумотлар, ҳаётий-ибратли воқеалар берилган.Мазкур маълумотлар бир-биридан қизиқарли бўлиши билан бирга, аниқ тарихий манбалар асосида ёзилган. Унда Соҳибқирон Амир Темур ҳамда Темурийларнинг илм-фан, меъморчилик, мусиқа, тиббиёт, адабиёт ва бошқа соҳаларда амалга оширган ишлари билан ҳам танишасиз.