Информация о книге:
Аннотация:
Мазкур рисола ўз қиёфасига бошқалар нигоҳи билан қарашни хоҳлаган ва имиж яратиш истагида бўлган барча китобхонларга мўлжалланган. Имиж инсонни жамиятга тақдим этадиган ва ўзгаларга таъсир ўтказишга хизмат қиладиган восита – таъсир технологиясидир. Сиз уни аслингизга мос, гўзалликка монанд бир тарзда шакллантира олсангиз, ҳар қандай мақсадга эришишда имижингиздан самарали фойдаланиш имконига эга бўласиз. Чунки одамлар аслиятингизга қараб эмас, улар тасаввурида яратган қиёфангизга қараб сизга баҳо беришади.Китоб мавзуга доир хорижий ва миллий манбаларга асосланган ҳамда кузатишларимизга таянган ҳолда яратилди. Энг муҳими, ҳар бир сўз юракдан ўтказилиб қоғозга туширилди. Ўйлаймизки, қалбдан чиққан гаплар кўнгилга етиб боради.