Информация о книге:
Аннотация:
Маҳалла бу – халқимизнинг демократик туйғусини беназир тарзда ўзида намоён этадиган ноёб жамоатчилик тузилмаси. «Демократия бешиги» китоби ана шу долзарб мавзуга бағишланган.Китобнинг биринчи қисмида маҳалланинг узоқ йиллик тарихи, босиб ўтган йўли ҳақида атрофлича маълумот берилган.Асарнинг иккинчи қисмида бевосита «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг дастлабки матни (1993 йилги) билан биринчи таҳрирдаги (1999 йилги) матни; сўнгра биринчи таҳрирдаги (1999 йилги) матни билан иккинчи янги таҳрирдаги (2013 йилги) матни қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти атрофлича очиб берилган.Учинчи қисмда мустақиллик йилларида Тошкент шаҳрида маҳалла ҳаракатини мувофиқлаштирувчи ўзига хос демократик орган – маҳалла маслаҳат Кенгашининг шаклланиш жараёнлари ёритилган.Тўртинчи қисм эса маҳалла ҳаётининг бадиий талқинлари масаласига бағишланган.Китоб қишлоқ фуқаролар йиғинлари раисларига, маҳалла оқсоқоллари ва фаолларига ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.