Информация о книге:
Аннотация:
Маълумки, 2004 йилнинг 16 июнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги Қарори эълон қилиниб, унда бажарилиши лозим бўлган вазифалар аниқ кўрсатиб берилган, шунингдек, бу борада матбуотда маълум ишлар қилиниши ҳам алоҳида таъкидланган эди.Қўлингиздаги тарихий, илмий-маърифий асар шу йўлдаги ажойиб саъй-ҳаракатлардан биридир. У содда, равон тилда, кенг китобхонлар оммасини эътиборга олган ҳолда ёзилгани билан, шунингдек, олис тарихимаз ҳақида ўзига хос тарзда қимматли маълумотлар бера олиши билан ҳам диққатга сазовордир.Ўзбек, араб, инглиз ва рус тилларида битилган мазкур асарнинг катта-ю кичикка бирдек манзур бўлишига ишончимиз комил.