Информация о книге:
Аннотация:
Таниқли ёзувчи ва публицист Дадахон Нурий бир неча бор Покистон Ислом республикасида ижодий сафарда бўлиб, кўплаб таниш-билишлар орттирган. Шу билан адиб ҳалқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳиднинг олтмиш йиллиги муносибати билан унинг қаламига мансуб машҳур «Олтин девор» комедиясини мамлакатдаги энг йирик театр комплекси Ал-Ҳамрода саҳналаштириш ташаббускорларидан ҳамдир. Комедияни қўйилиш асносида кечган қизиқ-қизиқ воқеалар Покистон мамлакатига бир назар ташлаб, у ердаги дўстларимиз ҳақида ҳикоя қилишга туртки бўлди. Ўйлаймизки, урду ва ўзбек тилларида чоп этилаётган ушбу китоб кўпчиликда қизиқиш уйғотада.