Информация о книге:
Аннотация:
Журналист ва ёзувчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамид Бурҳон (Ҳамиджон Бурҳонов)нинг ушбу романида адашган икки ёшнинг тақдири орқали шўро мафкурасининг салбий таъсири оқибатлари, инсон тақдирига бефарқлик, одамлар орасидаги тоифаларга бўлинишлар, ошна-оғайнигарчилик, порахўрлик иллатлари бадиий бўёқларда очиб берилган. Ёш бир қиз гапга чечан йигитнинг ёлғон сўзлари тузоғига тушиб қолади. Йигит уйланганини ва битта боласи борлигини қизга айтмасдан, уни йўлдан уради. Шундан кейин ишқий саргузаштлар бошланиб кетади ва у охир-оқибатда турли можароларга олиб келади…