Информация о книге:
Аннотация:
Чўлпон асарлари мудроқ халқни Тонг юлдузи каби уйғотишга даъват этади. Адибнинг «Кеча ва кундуз» романида халқнинг ғафлат уйқусида ётган бир ҳолати Раззоқ сўфи, Қурвонбиби, Эшон бобо, мингбоши, Мирёқуб ва, албатта, Зеби образлари орқали ёрқин тасвир этилган."Кеча ва кундуз" кишини ўйга толдирадиган, кеча, бугун ва эрта ҳақида, инсон умрининг мазмуни тўғрисида фикрлашга ундайдиган асар бўлиб, ёшларнинг миллий маънавиятини шакллантиришида муҳим ўрин тутади.