Информация о книге:
Аннотация:
Ушбу китобда қадим замонлардан шарқ ҳукмдорлари, сомонийлар, ғазнавийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар, бобурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар, ўзбек хонлари саройларида ўтказилган шеърият кечалари, қиссахонлик йиғилишлари, илмий мажлислар ва турли хил йиғинлар қаламга олинади. Халқаро конференциялар, илмий-назарий анжуманлар тўпламлари ва журналларда нашр этилган адабий кечалар, шунингдек, темурийлар даврида етти иқлимга машҳур бўлган Алишер Навоий мажлислари ҳақидаги мақолалар жамланмасидан иборат ушбу рисола ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Ушбу муҳим тадқиқот кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.