Информация о книге:
Аннотация:
Ушбу тўплам Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Ватанпарвар» бирлашган таҳририяти нашрларида Ўзбекистон тарихи ва улуғ аждодларимиз, саркардалар ҳаётига оид мавзуларда чоп этилган мақолалар ҳамда «Кўҳна тарих шодасида» танловига келган материаллар асосида тайёрланди.Юртимиз тарихининг турли даврларини қамраб олган, қимматли маълумотларни ўзида жамлаган мақолалар кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.