Информация о книге:
Аннотация:
"Дўстнома" достони шоирнинг жонажон дўсти олим ва ижодкор Ғулом Каримийга бағишланган. Мазкур назмий бағишловларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, шоир гоҳ жиддий, гоҳ ҳажвий йўсинда асар қаҳрамони хислатлари ва фаолиятига оид лавҳаларни баён этар экан, лирик чекинишлар тарзида ўзининг олам ва замон, жамият ва инсон, ижод ва саодат ҳақидаги теран мушоҳадаларини жарангдор ва залворли сатрларда ифодалайди.Достон билан танишиш асносида олим ва инсон Ғулом Карим китобхон кўзи ўнгида Шахс сифатида гавдаланади. Ғулом Каримнинг ажойиб дунё кезган олим – шарқшунослиги, адиблиги, шоир ва таржимонлиги, муҳими буюк дўст ва меҳмоннавоз бағрикенглиги бирма-бир талқин қилинар экан, муаллиф жуда ажиб лирик чекинишлар қилиб, ўз таржимои ҳолини ҳам достон таркибига узвий қисм сифатида жойлай олган.Китобга, шунингдек, шоирнинг устозлар ва қаламкаш дўстларига бағишланган ҳазил тўртликлари ҳам киритилган. Маълумоту тавсифлар деган мисралар орасида мутафаккирона ҳикматлардан қолишмайдиган байтларнинг ҳам мавжудлиги достоннинг бадиий-ғоявий қимматини оширади.