арма, бойлик тўплаш ҳақидаги оддий, аммо таъсирли таълимоти билан одамлар ҳаётини ўзгартириб келмоқда. Буни биламан, чунки Опра Уинфри шоусининг “Латте омили” тамойиллари ҳақида суҳбатлашилган сонини эфирга узатгандим ва Дэвид Бах ўн миллионлаб одамлар ҳаётини ўзгартирганига гувоҳ бўлгандим. Биз шунчаки “Латте омили”ни муҳокама қилибгина қолмай, бу тамойилларни ҳаётимизда ҳам синаб кўрдик!”
“Латте омили” – орзуларингизни ҳозироқ рўёбга чиқаришга илҳомлантирувчи самимий саёҳат. Бах ва Маннинг ажойиб ҳикоячилик маҳорати асарни замонамиз ҳаётини ўзгартирувчи китобга айлантирган.
Дэвид Бах умид ва илҳом ҳақидаги номалари билан бутун дунё аудиториясини ҳаракатга келтиради. “Латте омили” қалбингизга аланга ёқиб, кайфиятингизни кўтаради. Китоб эътиборингизга, мушоҳада қилишингизга ва ундаги тавсияларга қулоқ тутишингизга арзийди.
Дэвид Бах шахсий молия бўйича дунёдаги энг яхши мутахассиси ва бунинг сабабини “Латте омили”да кўришимиз мумкин. Дэвид Бах сизга молиявий эркинликка эришиш ҳақида таълим беришни ҳаммадан яхшироқ билади. Аммо энг муҳими, ушбу китобдаги гўзал ҳикоя шу қадар реал, шу қадар қалбга яқинки, бойлик яратиш ва чиндан бадавлат яшашни бошлаш учун ҳақиқатан ҳам мана шу оддий қадамларни ташлагингиз келади. Менга ундаги ҳар бир саҳифа ёқди.
Дэвидни ўн йилдан ортиқ вақтдан бери биламан. Унинг абадиятга дахлдор тамойиллари сизни бой-бадавлат яшашдан кўра мазмунли ва сахий ҳаёт кечиришга илҳомлантиради.
Дэвид Бахнинг китоблари 7 миллион нусхада сотилганининг сабаби бор: китобдаги ғоялар ҳаётда ҳам иш беради. Бу ажойиб ҳикоя сизни энг муносиб ҳаёт кечириш учун ҳаракат қилишга ундайди. Сармоя киритиш ва орзуларингизни рўёбга чиқариш учун чиндан бой бўлишингиз шарт эмас.
Ҳал қилувчи китоб! Бу кучли ҳикоя ҳаётингизни ўзгартиради. Келиб чиқиши ва касбидан қатъи назар, исталган одам асардан ўз орзуларини рўёбга чиқаришда, келажагини қуришда фойдалана олади.
Дэвид Бахнинг маслаҳатлари ниҳоятда беқиёс. Муаллиф мураккаб масалаларни олиб, уларни соддалаштиради – бу молиявий эркинликка эришиш учун том маънода учта қадамдан иборат йўлдир. Унга эришишни уддалайсиз!
“Латте омили” пул ва бахт ҳақидаги фикрларингизни бутунлай ўзгартиради. Йилига етмиштадан юзтагача китоб ўқийман ва улар орасидан айнан шу китоб мени ҳайратга солди. У фикрлаш тарзингизни остин-устун қилиб, ҳаётингизга ўн баробар куч бағишлайди!
Ушбу китобни ҳар бир америкалик аёл ўқиши керак. Дэвид Бах – аёлларнинг молиявий эркинлигини таъминлаш йўлида энг яхши курашчи. “Латте омили” эндиликда молиявий хавфсизлигингиз ва ўзингизга муносиб эркинликка эришишингизда қўлланма бўлади.
Дарҳол классикага айланган “Латте омили” китоби ҳар қандай ёшдаги молия ҳақида ўйлашни ёқтирмайдиган, шунинг учун ҳам камбағал ва бахтсиз одам учун мукаммал совғадир. Бир соат вақтингизни ушбу китобни ўқишга бағишланг ва натижасини бутун умрингиз давомида кўрасиз!
Бах ва Манн ёзган “Латте омили” сизга ўзингиз энг кўп қадрлайдиган нарсаларни яхшироқ аниқлашни ўргатади, натижада мақсадларингизга мос ҳаёт кечириш учун пул сарфлашингиз, тежашингиз ва сармоя киритишингиз мумкин бўлади.
Бу китобни Америка ва бутун дунё талабалари ўқиши керак. Дэвиднинг маслаҳатлари кучли, чунки уларга амал қилиш жуда осон. Келтирилган ҳикоя ҳам самимий, ҳам илҳом бағишлайди.
Дэвид Бах мураккаб молия оламини ҳамма учун тушунарли изоҳлашдек моҳир қобилияти ва одамлар ҳаётига чин дилдан қайғуриши билан мени ҳайратда қолдиришдан тўхтамайди. “Латте омили” – замонлар оша эскирмайдиган асар.
Таниқли молиявий эксперт Дэвид Бах “Латте омили” китобида тасвирлаган усули билан ўн миллионлаб одамларни илҳомлантиради. Сиз шунчаки китобни ўқиб чиқишингиз ва уни ўзингиз учун қадрли инсонлар билан ба