Жавлон Жўраев

Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат


Скачать книгу

қанчалик кучли бўлиши, бизнинг манфаатларимизга қанчалик хизмат қилиши ҳар биримизнинг шахсий кучимизга боғлиқ. Биз умумий организмни ташкил қилган ҳужайралармиз. Бу тузилмада ҳар биримизнинг ҳаётий ўрнимиз, ўз вазифамиз бор. Ҳаммамизнинг кичик-кичик ҳиссаларимиз бир бўлиб, давлат ва жамият ҳаётини таъминлайдиган буюк куч юзага келади.

      Давлатнинг кучи қуроллари, армияси ёки бойликларида эмас. Ҳар қандай ҳарбий кучни бошқа ҳарбий куч енгиши мумкин. Ҳар қандай кучли иқтисодни битта инқироз синдириши мумкин. Давлатнинг кучи – уни ташкил қилган шахсларнинг кучига боғлиқ. Кучли шахслардан ташкил топган давлатгина чиндан кучлидир.

      Бошқарув усуллари

      Ҳар қандай давлат ўз вазифаларини бажариш учун, бошқарув кучига – алоҳида шахсларнинг устидан ҳокимиятга эга бўлиши керак. Одамларни ўз измига сола билмаган давлат ўз ишини қила олмайди ва барҳам топади.

      Давлат алоҳида шахс иродасини ўзига бўйсундириш учун турлича усуллардан бири ёки бир нечтасини ишлатиши мумкин. Энг примитив ва тез таъсир қилувчи усул – бу қўрқитишдир.

      Аввалги суҳбатларимиздан маълумки, қўрқув – энг қадимги ва табиий кучли туйғулардан бири. У бизга яшаб қолишга ёрдам беради. Агар давлат ана шу туйғуни бошқара олса – шахс деярли тўлиғича унинг измида бўлади.

      Тарихдаги ҳар қандай ҳарбий қудратга асосланган давлат халқини қўрқув ёрдамида бошқарган. Аввалига душманни қўрқитиш ва енгиш учун яратилган ҳарбий қудрат барча ғанимлар енгилгандан кейин, халқни назоратда сақлашга қаратилади ва бунда қўрқитиш усулидан кенг фойдаланилади. Рим империясининг қудрати – унинг халқни қўрқувда тутадиган ҳарбий кучи бўлган. Шарқда бу усулдан Хитой императорлари усталик билан фойдаланишган. Мўғил хонларининг ҳам асосий бошқарув усули қўрқув бўлган.

      Механик давлат тузилмаси асосида қурилган ҳукуматлар ҳам қўрқувни асосий бошқарув қуроли сифатида ишлатадилар. Ўз даврида фашистлар Италия, Испания ва Германияда қўрқув ёрдамида ҳокимиятни тутиб турган. Совет Иттифоқининг ички қудрати кўп жиҳатдан халқни қўрқитишга асосланган. Сталин бошлаб берган бу сиёсат иккинчи жаҳон уриши сабаб ўта ҳарбийлашган улкан мамлакатда мустаҳкам ўрнашган.

      Табиийки, бу усулнинг бир яққол хавфи бор: қўрқув билан бошқарилган халқ кучсиз шахслардан ташкил топади, чунки қўрқув ҳукмрон бўлган жамиятда ожиз шахслар етишиб чиқади. Бундай жамият таназзулга юз тутишга маҳкум.

      Халқни кучли миллий ғурур ёрдамида ҳам бошқариш мумкин. Фақат бунда миллий ғурур табиий усулда шаклланиши, уни ҳеч ким мажбурлаб халққа ўтказишга уринмаслиги керак. Бу усулдан қадимги юнон шаҳар-давлатлари фойдаланишган. Уларда ҳар бир шаҳар-давлат ўз маданияти, диний удумлари, яшаш тарзи ва, энг асосийси – ўз миллий ғурурига эга бўлган. Айнан ана шу бошқаларга ўхшамаган бўлишдан фахрланиш туйғуси уларни ўз давлатларига ва ҳокимларига содиқ бўлишга ундаган.

      Инглизлар билан асрий урушлар сабаб французларда ҳам