Хайриддинмурод Абулфайзов

Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар


Скачать книгу

далили бу, албатта, таҳририятнинг хавотирли иқтисодий инқироз ҳолати, тиражларининг тушишидир»16. Жаҳон газета ва янгиликлар ассоциацияси ёши катта аҳолининг ярмидан кўпи ҳар куни газета ўқишини аниқлаган. Онлайн ва қоғоз нашрлар ўртасида кураш кетмоқда17.

      Биринчи ёндашув. Ўқувчига тезкор маълумотни етказишда, электрон шаклдаги ОАВнинг бугун ҳар томонлама устунликка эга бўлаётганини ҳам тан олишимиз керак. Чунки тезкорлик учун техник шароит борасида ҳам, ўқувчига етиб бориш шаклида ҳам, муштарийлар билан муносабат ўрнатиш имкониятидан тортиб, маълумотни тақдим этиш форматлари бўйича ҳам электрон ОАВ анча устунликка эга. Шунингдек, айнан интернет сайтларига замонавий бошқарув анча эрта кириб келди ва улар молиявий томондан ўзини ўзи мустақил таъминлаш йўлида анча қадам босиб ҳам қўйди. «Сайтлар халқимизга энг тўғри маълумотларни етказиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш вазифасини бажармоқда, шунинг учун уларни асрашимиз керак, йўқолиб кетмаслиги лозим», деб бонг урилмаяпти, ҳар ҳолда. Рақобат ва эркин бозорда ўрнини топа олгани яшаб кетяпти, акс ҳолда, йўқ.

      Бу тушунарли. Масаланинг асосий қисми бор – босма нашрлар керакми? Аслида савол бу шаклда қўйилмаслиги лозим. Керак ёки керак эмаслигини ҳамма учун кимдир ҳал қилиши нотўғри. Босма нашрлар ҳам мазкур шартлар асосида яшай олса, яшаб кетсин. Ҳеч ким қаршилик қилмаса керак. Асосий эътирозлар мана шу ерда келиб чиқади. Босма нашрларга қарши, деб таъриф берилаётган ҳеч ким аслида бу шаклга қарши эмас. Эътироз газеталарнинг бошқарув шакли ва бунинг оқибати сифатида вужудга келаётган бугунги матнларга қаратиляпти. Биринчиси – мажбурий обуна. Яъни маълум газетанинг менга керак ёки керак эмаслигини, қизиқ ёки қизиқ эмаслигини бошқа биров белгилайди ва мажбуран обуна қилдиради. Ўқийманми-йўқми, мен ўша нашрни сотиб олишим шарт. Сабаби – ўша газетани асраш кераклиги18.

      Амалиётчи мутахассис Қаҳрамон Асланов таъкидлаганидек, иккинчи эътироз биринчисидан келиб чиқади. Мажбурий обуна қилдиришда газеталарга маъмурий ресурси билан ёрдам берадиган ҳоким ёки бошқа амалдорнинг фаолияти кейинчалик ўша нашрларда холис баҳоланиши мумкинми?

      Нашрлар бюджетдан молиялаштирилган тақдирда ҳам мазмунан ўзгармайди. Бюджет ҳам халқнинг пули ва бу ҳам мажбуран газета ўқитишдан ёки халқ пулини ноўрин сарфлашдан фарқланмайди. «Тирик қолиши» қайсидир давлат амалдорига ёки маҳаллий ҳокимларга қараб қолган нашрдан холис баҳони ёки халқ дардини кутишд мантиқдан эмас.

      Агар мана шу икки эътироз (эътибор берсангиз, бу эътирозлар маданиятга, маънавиятга, журналистикага, қадриятларга, менталитетга қаратилмаган) амалда ўринсиз ҳолга келса, босма нашрлар ўз-ўзини қоплаб, яшай олса, яна минг йил турса ҳам ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ.

      Газетачилар айтаётган фикрлар, бу форматнинг даври ўтмаганини исботлаш учун келтирилган «чет элнинг фалон нашри миллион нусхаларда чиқаётгани» ҳам аслида ўша раддиячиларга танбеҳ ва ўрнак бўлиб