Ибратжон Хатамович Алиев

Все науки. №5, 2022. Международный научный журнал


Скачать книгу

80 фойизини ҚТЭ манбалари ҳисобига олишни режалаштирмоқда. 2013—2014 йилларда Данияда ишлаб чиқарилган электр энергиясини 33,2 фойизи, Испанияда эса 20,9 фойизи шамол электр станциялари томонидан, Германияда эса 27 фойиз электр энергия қуёш станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.3

      1. Энергетический сектор Узбекистана: состояние и перспективы. nuz.uz ekonomika-i-uzdekistana-i)

      2. Энергетический сектор Узбекистана: состояние и перспективы. nuz.uz ekonomika-i-uzdekistana-i

      3. Аллаев К. Р.,Басидов И. С.,Садуллаев Э. Ф. Электорэнергетика Узбекистана за годқ независимости и перспективқ ее развития. Ташкент. 2016. 146 с.

      Жахон иқтисоди экстенсив ривожланишдан интенсив ривожланишга ўтиб, ишлаб чиқаришни модернизацияси ва рақамли иқтисодга ўтиш шахдам қадамлар билан борар экан дунё ҳамжамияти томонидан экологик мувозанатни сақлаш, «Яшил» жамиятни яратиш, глобал экологик муаммоларни бартараф этишда жуда катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, охирги беш йилликда Ўзбекистонда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаалари ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқаришга эътибор янада ортди. Бу борада 2019 йил 22 майда «Қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланиш тўғрисида» қонун ҳам қабул қилинди. Тошкентда Халқаро қуёш энергияси институти фаолият кўрсатмоқда. Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан қуёш ва шамол электр станциялари қувватиги 8000 мегаваттга, гидроэлектр станциялар қувватини эса 2920 мегаватга (жаъми 10920 мегаватт) етказиш белгиланди. Бу эса Янги Ўзбекистон тараққиётида «Яшил энергетика”ни ривожлантириш борасидаги дастлабки дадил қадамлардан бири бўлмоқда.4 (minenergy. uz)

      «Фарғона иссиқлик электр маркази”АЖ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ нинг иссиқлик электр марказларидан бири бўлиб, станция 1956 йили ишга туширилган. Станцияда бугунги кунда 6 та қозон агрегати ва 6 та турбогенератор ишлаб турибди. Ўрнатилган ишлаб чиқариш қуввати 329 МВт. Охирги босқичда қурилган энергожихозлар 1982 йилда ишга туширилган бўлиб бугунги кунда 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишламоқда.

      «Фарғона ИЭМ» АЖ вилоят иқтисодиёт тармоқларига иссиқлик ва электр энергияси етказиб беради. Бозор иқтисодиёти шароитида энг йирик иссиқлик энергияси истеъмолчилари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Фарғона Азот» АЖ, Кимёвий толалар заводи, Уй қурилиш комбинати ва бошқаларни аста секин ишлаб чиқариш хажмларини камайиб бориши, банкротлик ҳолатлари натижасида бутунлай тўхтаб қолиши оқибатида станция томонидан иссиқлик энергияси ва паралелл ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш хажмлари кескин пасая бошлади. 2017 йилда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш 1403640 Гкал дан 2021 йилга келиб 840748 Гкал га (562892 Гкал га камайган) пасайди. Паралелл равишда электр энергияси ишлаб чиқариш 2017 йилда 315597 млн. кВт соатдан 2020 йилга келиб 264364 млн кВт соатга тушиб кетди. Бу ҳолат корхона ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ раҳбариятини эътиборини четда қолдирмади ва станция ишлаб чиқариш қувватларини ошириш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширишни режалаштирилиб 2017 йил 21 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фарғона ИЭМ худудида ва Фарғона шахар қозонхонаси РК-3 ёнида юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини жорий

      4. Интернет тармоғи minenergy.uz орқали ««Фарғона ИЭМ ва Фарғона РК-3 қозонхонасида юқори самарали когенерацион