Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

тикув-трикотаж корхоналарини яратиш ва модернизациялаштириш йўли билан пахта толасини чуқур қайта ишлаб тайёр пахта маҳсулотларини сотишга эришиш мақсадида, пахтани етиштирувчи фермер хўжаликлари, пахтани қайта ишлаш корхоналари, ёғ мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан ташкил этилган, Пахта – тўқимачилик кластерлар тизимини тадбиқ этилиши натижасида, республикада етиштирилаётган пахта хом-ашёсини тўлиқлигича чуқурроқ қайта ишлаб, эндиликда пахта толасини эмас, тайёр пахта маҳсулотларини экспорт қилиш имконияти яратилди.

      Ҳозирги вақтда Пахта-тўқимачилик кластерлари сони 134 тага етган бўлиб улар республикадаги мавжуд 1034,2 минг га пахта майдонларини қамраб олган. Кластерлар томонидан 2016—2021 йилларда 21400 та юқори унумдорли техникалар ва агрегатлар харид қилиниб қишлоқ хўжалигини техника парки янгиланиши, 73,2 минг км ирригация-мелиорация тармоқларини тозаланиши, 213 та насос агрегатлари ўрнатилиши ва қишлоқ хўжалиги соҳасига фан ютуқлари, инновациялар ҳамда илғор технологияларни тадбиқ этиш ва бошқа ишлар натижасида 2022 йилда кластерлар томонидан 3 млн. 800 минг тонна пахта хом-ашёси етиштирилиб 1,3 млн. тонна тола ишлаб чиқарилган ва пахта хом-ашёсини ҳосилдорлиги 36,74 ц/га етказилган. Ҳозирги кунда кластерларни тола бўйича 1,9 млн. тонна ишлаб чиқариш қувватига эгалиги эътиборга олинса, улар хом-ашё бўйича 68,4% таъминланганлиги, яна 31,6%, яъни 1,2 млн тонна пахта хом-ашёси бўйича бўш қувватга эгалиги билинади.

      Қисқа вақт мобайнида мамлакатда пахта хом-ашёсини етиштиришдан тайёр пахта маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача бўлган барча босқичларни қамраб оладиган тўлиқ даврли 125 дан ортиқ янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратилиши, экспортбоп товарлар ишлаб чиқаришга ва пахтани чуқур қайта ишлаш натижасидаги тайёр маҳсулотлар экспорт ҳажмини 3,2 млд. доллардан оширишга ҳамда бу лойиҳалар доирасида 150 мингдан ортиқ доимий иш ўринларини яратиш имкониятига эришилди. Келгуси беш йил мобайнида ҳосилдорликни ошириш, хом-ашёни чуқур қайта ишлашни таъминлаш, калава ип ишлаб чиқарилишини 50% дан 70% га ва ундан кўпга, экспортдан олинадиган валюта миқдорини 7 млд. долларга етказиш назарда тутилаётганлиги, кластерлар тизими аҳоли бандлигини, даромадларини ҳамда мамлакат салоҳиятини ошириш ва мустақиллигини хавфсизлигини таминлашни манбаи, республикада олиб борилаётган инқилобий ислоҳатларнинг ажралмас қисмига айланганлигидан далолат беради.

      Пахта – тўқимачилик кластерларининг мақсади пахта хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш натижасида олинаётган экспортбоп тайёр пахта маҳсулотларини чет мамлакатларга сотишдан кўпроқ фойда олиш бўлса, пахта тозалаш корхоналари худди шу мақсадга эришиш учун сифатли йигирилувчан тола, техник чигитлар ва бошқа толали маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек сара уруғлик чигитлар тайёрлашни юқори унумдорликда, камхарж ва хавфсиз таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

      Пахта тозалаш корхоналарини иқтисодий самарадорлигини ошириш, барқарор ва узликсиз ривожлантиришга меҳнат жамоаси барча аъзоларининг фаол меҳнат қилиши ва уларни ҳаёт фаолиятини хавфсизлигини таъминланиши, барча хавф-хатарлар таъсирини бартараф этилиши, ресурслар ва тадбиркорлик имкониятларидан, фан-техника тараққиёти ва унинг янгиликларидан самарали фойдаланилиши ҳамда ижтимоий ривожлантиришга кафиллик берилиб эришилади.

      Пахта тозалаш саноати соҳасидаги фаолият тажрибаси пахта тозалаш корхоналари иш фаолияти турларининг ҳеч бирини бажарилиши хавфсиз бўлмаслигини кўрсатди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги замон ишловчиси табиий, техноген, ижтимоий ва бошқа хавфлар дунёсида яшайди. Шунинг учун, ер юзидаги инсонлар ҳаёт-фаолияти муҳитидаги энг ўткир – халқаро терроризмга қарши кураш, ҳарбий-сиёсий ва ижтимоий-диний низолар каби глобал муаммолар билан бир қаторда ишловчиларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ночор кун кечиришлар, касалланишлар ва жароҳатланишлардан ҳимоялаш муаммоси ўта муҳим аҳамият ҳосил қилади.

      Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқаришдаги барча нохуш ҳолатлар бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблар оқибатида пайдо бўлади. Шунинг учун, корхоналар иш берувчиларидан мавжуд қонунларни бузилишига ва меҳнат жамоаси манфаатларини суистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига, технология ва меҳнат интизомига риоя қилиш ҳамда ночор кун кечиришлар оқибатидаги бефарқликлар, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар туфайли ишга чиқмасликлар, ишчи кучининг қўнимсизлиги корхона ва унинг жамоаси учун кўп миқдордаги иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлишини эсда тутишлари талаб этилади.

      Пахта тозалаш корхоналари ишлаб чиқаришидаги авариялар ва бахтсиз ҳодисалар тахлили ишлаб чиқариш жароҳатланишлари ва касб касалликларига чалинишнинг асосий сабаблари меҳнат ва технология интизомини бузилиши, персоналнинг касбий тайёргарлик даражасининг пастлиги, хавфсизлик соҳасида унинг малакасизлиги, техноген хавфлар ва улардан ҳимояланиш методларини билмаслиги, яъни, кўпчиллик ҳолларда, инсон омили нохуш оқибатларнинг бош сабабчиси бўлишини кўрсатади. Шунинг учун пахта тозалаш корхоналаридаги замонавий ишлаб чиқаришнинг хавфлари ва зарарларини ўрганиш турли даражадаги мутахассисларни касбий тайёрлашни таркибий қисмларидан бири бўлади.

      Бозор иқтисодиёти шароитида ишловчиларни яшаш