Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

чуқур қайта ишлаш машиналар тизимини тадбиқ этилишидан янгидан вужудга келган хавф-хатарларни доимий равишда ўрганилиши, уларни бартараф этишни машиналар тизимини самарадорлигини таъминлаш муаммолари билан уйғунликда ечиш эса, жуда кўп капитал маблағлар ва юқори даражадаги ишлаб чиқариш маданиятини талаб қилади. Бундан, меҳнатни мухофаза қилиш вазифаларини ечмасдан туриб юқори ишлаб чиқариш маданиятига эришиш ва капитал маблағларни камайтириш мумкин эмаслиги келиб чиқади.

      Юқоридагиларни инобатга олиб, пахта тозалаш корхоналари технологик жараёнлари ва ускуналари хавфсизлиги, электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари кучайтириб ёритилган, пахта тозалаш корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммоси илк бор илмий асосланган нуқтаи назардан келтирилган "Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш" ўқув қўлланмасининг яратилиши ва чоп этилиши, бизнинг фикримизча, ўз вақтида бўлган ва замонавий талабларга жавоб беради.

      Ўқув қўлланмасида: меҳнатни мухофаза қилишнинг умумий, ҳуқуқий ва ташкилий масалалари; ишлаб чиқариш муҳити ноқулай омиллари ва уларнинг таъсиридан ҳимоялаш; пахта тозалаш корхоналари жараёнлари ва уларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари; пахтани қайта ишлаш ускуналари, хавфсизлик воситалари ва иш жойларини ташкиллаштиришга умумий хавфсизлик талаблари;  ишлаб чиқаришда микроиқлим; иш жойларига қўйиладиган меҳнат гигиенаси талаблари ва иш ўринларини аттестациялаш; ишлаб чиқариш цехлари, бино ва иншоотларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари;  корхоналарда меҳнат хавфсизлиги ва шароитларини баҳолаш, етарли таваккал концепцияси; пахта тозалаш корхоналарида электр хавфсизлигини таъминлаш; корхоналарда электр хўжалиги ишларини хавфсиз бажарилишини ташкиллаштириш; пахта тозалаш корхоналарида экология хавфсизлигини, иқтисодий хавфсизликни, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш; ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш; бахтсиз ҳодисалар туфайли жабрланганларга шифокор келгунча дастлабки ёрдам кўрсатиш;  пахта тозалаш корхоналари ишловчиларини жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш; меҳнат хавфсизлигини психофизиологик ва эргономик асослари ҳамда меҳнатни мухофаза қилишнинг кўпчиллик бошқа саволлари ёритилган.

      Қўлланма корхоналар рахбарлари, мутахассислари, турли касб ишчилари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари талабалари учун мўжалланган бўлиб, муаллифнинг пахта тозалаш саноати соҳасидаги илмий ишлари ҳамда меҳнат фаолияти тажрибаси асосида яратилди.

      Муаллиф, 1994- йилда уни Тошкент вилояти «Пахтасаноат» бирлашмасига ишга қабул қилиб саноатга ишлашга тайёрлашни ташкиллаштирган бирлашма раиси Раҳим Аҳмедович Бўриевни, 1995-йилда Эрқул Зикриёев раҳбарлик қилаётган «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасининг меҳнатни мухофаза қилиш бўлимига бош мутахассис лавозимига ишга олиб устозлик