Джеймс А. Робинсон

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари


Скачать книгу

Шимолий Корея ўртасидаги фарқлар сингари улар икки ҳудуднинг институтлари ва институционал ўтмишлари турлича бўлгани натижаси, холос. Иберияча ёки лотин маданияти Испания империясини шакллантирганига урғу берадиган маданий омиллар Лотин Aмерикасининг ўзидаги фарқларни, мисол учун, Aргентина ва Чили нима сабабдан Перу ва Боливиядан кўра фаровонроқ эканини изоҳлай олмайди. Маҳаллий аҳолининг ҳозирги маданиятига урғу берадиган бошқа маданий аргументлар ҳам худди шундай фойдасиз. Aргентина ва Чилида маҳаллий халқларга мансуб аҳоли Перу ва Боливияга қараганда камроқ. Шунга қарамасдан, туб жой аҳолиси маданияти ҳам тенгсизликка изоҳ сифатида иш бермайди. Колумбия, Эквадор ва Перуда аҳолининг даромадлари бир хил, аммо бугунги кунда Колумбияда маҳаллий аҳоли кам бўлгани ҳолда, Эквадор ва Перуда улар кўпчилик. Ниҳоят, одатда ўзгариши секин юз берадиган маданий муносабатлар ҳам Шарқий Осиё ва Хитойдаги иқтисодий ўсиш мўъжизаларини тушунтириб бериши даргумон. Институтлар ҳам ўз ўрнини сақлаб қолишга чидамли бўлса-да, айрим ҳолларда улар бирдан ўзгаришини ҳали кўрамиз.

      БИЛИМСИЗЛИК НАЗАРИЯСИ

      Aйрим давлатлар бой, бошқалари эса камбағаллигининг омиллари ҳақидаги кенг тарқалган қарашлардан сўнггиси “Билимсизлик назарияси” бўлиб, у жаҳондаги иқтисодий тенгсизлик камбағал мамлакатларни қай тариқа бой қилиш мумкинлигини ҳукмдорлар билмайди, деган фикрга асосланган. Мазкур ғоя инглиз иқтисодчиси Лионел Роббинс 1935 йилда таклиф қилган иқтисоднинг қуйидаги таърифидан фойдаланган кўп иқтисодчилар томонидан илгари сурилган: “Иқтисод инсон хулқ-атворини мақсадлар ва қўллаш учун муқобиллари бўлган чекланган воситалар ўртасидаги муносабат сифатида ўрганадиган фандир”.

      Бундан хулоса қилиш мумкинки, иқтисод фанининг асосий предмети ижтимоий мақсадларни рўёбга чиқариш учун чекланган имкониятлардан энг самарали шаклда фойдаланиш масаласи бўлиши лозим. Дарҳақиқат, иқтисоддаги энг машҳур назарий натижа – биринчи ижтимоий ҳимоя теоремаси бозор иқтисодиётида ресурслар қандай тақсимланса, жамият учун мақбул бўлиши шартларини иқтисодий нуқтаи назардан аниқлаб беради. “Бозор иқтисоди” умумий маънода барча шахслар ва ташкилотлар исталган маҳсулот ва хизматни эркин ишлаб чиқарадиган, сотиб оладиган ва сотадиган шароитни ифодалаш учун ишлатилади. Мазкур шароитлар мавжуд бўлмаган тақдирда “бозор инқирози” юз беради. Шундай инқирозлар глобал тенгсизлик назариясини асослаш имконини беради, яъни бирор мамлакатда қанча кўп бозор инқирозлари ҳал қилинмай қолса, ўша давлат шунчалик камбағал бўлади. Билимсизлик назариясига биноан, қашшоқ мамлакатларда бозор инқирозлари кўп бўлиб, иқтисодчилар ва сиёсатдонлар улардан қутулиш йўлларидан бехабардир, улар ўтмишда ҳам нотўғри маслаҳатларга қулоқ осган. Бадавлат мамлакатлар эса уларнинг раҳбарлари инқирозларни муваффақиятли бартараф қилиш учун тўғри чораларни қўллай олгани туфайли бойиб кетган.

      Билимсизлик