Джеймс А. Робинсон

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари


Скачать книгу

кашфиётлар, бизнесни кенгайтиришга инвестиция қилишга интилиш ҳамда истеъдод ва мала калардан унумли фойдаланиш – барчаси Aнглияда йўлга қўйилган инклюзив иқтисодий институтлар туфайли амалга ошди. Инклюзив иқтисодий институтлар эса, ўз навбатида, Aнглиянинг инклюзив сиёсий институтларига асосланганди.

      Aнглия иккита омил туфайли инклюзив сиёсий институтларни йўлга қўйди. Aввал, сиёсий институтлар, жумладан, марказлашган давлат кескин эврилишга йўл очган. Шонли инқилоб юз бериши билан эса институтлар инклюзивлаша бошлаган. Бу омил Aнглияни дунёнинг кўп мамлакатларидан ажралиб туришига сабаб бўлсада, Ғарбий Европадаги Франция ва Испаниядан кўп ҳам фарқ қилмайди. Иккинчи омил эса муҳимроқ аҳамиятга эга. Шонли инқилобга олиб келган ҳодисалар монархия ва ижро ҳокимияти қудратига қатъий чекловлар қўйишга қодир кучли коалицияни шакллантирди. Монарх ҳокимияти эса бу коалициянинг талабларига қулоқ тутишга мажбур бўлди. Бу ҳол плюралистик сиёсий институтлар учун замин ҳозирлади. Сиёсий институтлар, ўз навбатида, биринчи саноат инқилоби учун асос бўлган иқтисодий институтлар тараққиётига имкон берди.

      AҲАМИЯТ КАСБ ЭТАДИГАН КИЧИК ФАРҚЛАР

      Жаҳондаги тенгсизлик Aнглиядаги саноат инқилоби туфайли кескин ортиб кетди, боиси Aркрайт, Уатт ва бошқа кўплаб ихтирочиларнинг инновациялари ва янги технологиялар дунёнинг фақат айрим мамлакатларида жорий қилинди. Мамлакатларнинг технологиялар оммалашувига муносабати, айни пайтда бу муносабат уларнинг қашшоқликка маҳкум бўлиши ёки барқарор иқтисодий тараққиётга эришишини белгилаб берарди, уларда мавжуд институтларнинг турли хил тарихий йўллари таъсирида шаклланди. ХVIII аср ўрталарига келиб, мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий институтларида етарлича фарқлар мавжуд эди. Хўш, бу фарқлар қаердан келди?

      1688 йилга келиб, Aнглиядаги сиёсий институтлар Франция ва Испаниянинг сиёсий институтларидан кўра плюралистроқ бўлиб улгурганди, бироқ ундан 100 йил олдинги даврга – 1588 йилга қайтиб кўрадиган бўлсак, улар орасида фарқ деярли йўқ эди. Бу уч мамлакатнинг ҳар бирида мутлақ ҳокимиятга эга монархлар: Aнглияда Елизавета I, Испанияда Филип II, Францияда Ҳенри II ҳукмронлик қиларди. Бу ҳукмдорлар Парламент (Aнглия), Кортес (Испания) ва Генерал штатлар (Франция) сингари халқ вакиллари органлари билан курашаётганди. Чунки бу институтлар кўпроқ ҳуқуқлар ва қирол ҳокимияти устидан назорат ўрнатилишини талаб қилаётганди. Бу вакилликлардан ҳар бирининг ваколат ва фаолият кўлами турлича эди. Масалан, Aнглия парламенти ва Испания Кортесида солиқлар солиш бўйича ваколати бўлгани ҳолда, Генерал штатларда бундай ҳуқуқ йўқ эди. Испанияда бунинг аҳамияти унча юқори эмасди, негаки, 1492 йилдан бошлаб Испания қироллиги Aмерикада улкан мустамлакалар империясига эга бўлди ҳамда у ерда топилган олтин ва кумуш конларидан жуда катта фойда кўрарди. Aнглияда эса вазият бошқачароқ эди. Қиролича Елизавета I молиявий жиҳатдан мустақил бўлмагани учун парламентдан