Дэн Браун

Ибтидо


Скачать книгу

эсдалик эди. Кундалик сузиш машғулотлари туфайли қоматини яхши сақлаган Лэнгдонга ўттиз йиллик камзул ҳануз лойиқ келарди.

      Бу ерга йўлга чиқаётганида шошилганидан доимий киядиган камзули бир четда қолиб, эскирган кийимлари солинган чамадонни кўтариб келибди. Мана, 30 йиллик қадрдон фракини кийиб турибди.

      – Таклифномада оқ ва қора кийимда бўлиш керак дейилган экан. Умид қиламанки, эгнимдагилар талабингизга мос келади, – жилмайди Лэнгдон Фернандога яқинлашиб.

      – Классик услуб сизга ярашибди, – дея хушомад қилди Фернандо ва эҳтиёткорлик билан бейжикни Лэнгдоннинг ёқасига илиб, қўшиб қўйди: – Сиз билан учрашиш мен учун катта шараф. Олдин ҳам келганмисиз музейимизга?

      Лэнгдон улкан ўргимчак ортидаги ярқироқ бинога яна бир кўз ташлади:

      – Очиғини айтсам, бу ерда илк марта бўлишим.

      – Бўлиши мумкин эмас! – хитоб қилди Фернандо ишонқирамай, – Замонавий санъатнинг мухлиси эмасмисиз?

      Умуман олганда, Лэнгдон замонавий санъат юзасидан муҳокамалардан ҳамиша завқ олган. У, айниқса, айрим тасвирий ишлар, масалан, Жексон Поллокнинг бўёқ томчилатиб ишланган расмлари, Энди Уорхолнинг “Консерваланган Кэмпбелл шўрваси” тасвири, Марк Ротконинг оддий рангларнинг тўртбурчак ёйилмасидан иборат расмлари нодир санъат намунаси сифатида кўрилиши сабабини тадқиқ қилишни ёқтирарди. Шундай бўлса‐да, Иероним Бошнинг асарларидаги диний расмлар ёки Де Гойянинг ўзгача рассомлик услуби тўғрисида баҳслашганда ўзини сувда сузган балиқдек ҳис қиларди.

      – Мен кўпроқ мумтоз санъат шайдосиман, – жавоб қайтарди Лэнгдон. – Де Кунингдан кўра да Винчи ҳақида кўпроқ биламан.

      – Лекин да Винчи билан де Кунинг бир-бирига жуда ўхшаш!

      Лэнгдон босиқ жилмайди:

      – Ундай бўлса, Кунинг тўғрисида кўпроқ ўрганишим керак, шекилли.

      – Роса боп жойга келдингиз! – мезбон қўли билан баҳайбат бинога имо қилди. – Бу музейда замонавий санъатнинг дунёдаги энг яхши намуналари жамланган. Вақтингизни мазмунли ўтказинг.

      – Ниятим ҳам шу, – деди Лэнгдон. – Фақат нима сабабдан бу ерга чақирилганимни билсам эди.

      – Буни билишни нафақат сиз, балки ҳамма истайди, – кулиб юборди Фернандо бошини чайқаб. – Кеча мезбони асл мақсадини сир тутди. Ҳатто музей ходимлари ҳам нима бўлаётганидан бехабар. Турли миш-мишлар тарқалди. Ичкарида бир неча юз меҳмон йиғилган – кўпчилиги машҳур шахслар – лекин бугунги ўтиришнинг сабаби ҳақида ҳеч кимда аниқ бир фикр йўқ!

      Лэнгдоннинг пешонаси тиришди. Фақат саноқли мезбонлар: “Шанба куни кечқурун. Ўша ерда бўлинг. Менга ишонинг”, деган жумлалар битилган шошилинч таклифнома юборишга қодир эди. Ундан ҳам камроқлари юзлаб VIP шахсларни барча ишларини ташлаб, тадбирда қатнашиш учун шимолий Испанияга учишга мажбур қила оларди.

      Лэнгдон темир ўргимчак тагидан ўтиб, катта ҳарфлар туширилган қип‐қизил афиша осилган йўлкага қараб юрди.

ЭДМОНД КИРШ УЮШТИРГАН КEЧА

      “Эдмондда ўзига ишонч ҳамиша юқори бўлган,” деб ўйлади профессор