Джон Миллер

COC! Савол ортидаги савол


Скачать книгу

ўзининг фикрлаш тарзи билан мансаб пиллапояларидан шу қадар тез кўтарилиши мумкинлигига заррача ҳайратланмаганим – ҳақиқат. Шахсий жавобгарлик бериши мумкин бўлган имтиёз ҳам шу. Ютуққа ҳар бир инсон – мижозлар, ҳамкасблар, ташкилот – ҳар ким эришади. Жейкобга келсак, унга чойчақа ва рағбатлантиришдан бошқа ёрдам беролмасдим, аммо ўйлашимча, кун якунида шахсий жавобгарликни амалда қўллаган ҳолда ўзига энг яхши саволларни бериши ва энг яхши танловлар қилганида, қалби нимани ҳис эта олиши унинг энг катта ютуғи эди.

      2

      Тўғри танлов қилиш

      Денверга кўчганимиздан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай, биз аввал умуман учратмаган нарса – тиканли ўсимликларни кашф этдик. “Эчкибошлар” дея аталувчи бу ўсимликлар мамлакатнинг шу қисмида ўсувчи ўткир майда тиканаклар бўлиб, шакли эчкининг қулоқлари, шохлари ва бурнини эслатади. Улар ерга тикани юқорига қараган ҳолда тушади ва бирортаси тасодифан оёқ кийимингизга қадалса, кунингизни кўраверасиз.

      Агар Ғарбда яшасангиз, бу ерга кўчиб келганимиздан бери велосипед шиналарини Аппер Мидвэстда яшаган йилларимиздагига қараганда кўпроқ алмаштирганимиз сизни ажаблантирмайди. Уста велосипедчилар, ҳатто энг қалин – тоғ велосипеди шиналаридан фойдаланган тақдирларида ҳам, бу ўсимликка қарши бир қанча эҳтиёт чораларини кўриб қўйишади.

      Биз ҳар куни саёҳат қилаётган инсоний ва касбий ҳаётимизнинг нотаниш сўқмоқларидаги ҳар бир муюлишда ҳам яшириниб ётган виртуал “тиканак” – тўсиқлар мавжуд. Нотўғри фикрни танласак, бас, айблаш, шикоят ва сусткашлик ботқоғига ботиб кетамиз. Аммо тўғри фикрлар бизни бойроқ ва тўлақонлироқ ҳаётга, шунингдек, фойдали қарорлар натижасида келиб чиқадиган фахр ва муваффақият ҳисси томон етаклайди.

      Танловларимиз учун ўзимиз жавобгармиз ва яхшироғини танлаш ҳам ўз қўлимизда, деган ғоя СОСнинг асосидир. Одамлар баъзан танлаш имкони йўқ, деб ўйлайдилар. Ва “Мажбурман” ёки “Қўлимдан келмайди”

      деган баҳоналарни рўкач қиладилар. Аммо бизда танлаш имконияти ҳар доим бор. Ҳар доим! Ҳатто танламасликка қарор қилишнинг ўзи бир танловдир. Буни англаш ва ўз танловларимиз учун жавобгарликни бўйнимизга олиш ҳаётимизда содир бўладиган буюк воқеалар томон қўйилган катта қадамдир.

      Тўсиқлардан қочиб, буюк ишларни амалга оширмоқчимисиз?

      Унда танлашда эътиборлироқ бўлинг.

      3

      СОС! – Савол ортидаги савол

      Келинг, энди ҳаётимизга шахсий жавобгарликни олиб кирадиган қурол – СОС ҳақида суҳбатлашсак.

      Савол ортидаги савол организмнинг ташқи таъсирга илк жавоби кўпинча салбий бўлиши ва шу боис, хаёлимизга дарров нотўғри саволлар – НСлар келиши ҳақидаги кузатувлар асосига қурилган. Лекин ҳар бир қарорни қабул қилишда дастлабки нотўғри саволларга четдан қараб, ўзимизга яхшироқларини (СОСларни) беришни ўзлаштира олсак, ўша саволларнинг ўзиёқ бизни ижобийроқ натижалар сари элтади.

      СОСнинг етакчи тамойилларидан бири ҳисобланган “Жавоб саволнинг