қатор асарлар яратиб, уларда ҳайвонларни бош образ қилиб тасвирлади. Бу асарлар китобхонлар қалбига тез кириб борди, китобхонларнинг мулки бўлиб қолди.
“Жониворлар ҳақида ҳикоялар” китоби эса Сетон-Томпсон номини оламга ёйди. Китоб қўлма-қўл ўқилди, тик туриб ўқилди, овоз қўйиб ўқилди, кечаю кундуз ўқилди. Китобни бутун дунё ўқиди.
Китоб бу қадар оммавийлашиб, қўлма-қўл бўлиб кетиш сабабларидан бири – уни болалар ҳам, катталар ҳам, кексалар ҳам бирдай ўқийди. Китоб етти яшар китобхонгаям, етмиш яшар китобхонгаям бирдай суюкли, бирдай ардоқлидир. Сетон-Томпсоннинг ўзи айтмиш: “Бу китоб, шубҳасиз, адабиётда жониворларни тасвирлаш бобида янги, реалистик йўлни бошлаб берди. Унда биринчи бўлиб жониворлар туриш-турмуши ҳаққоний тасвирлаб берилди.
Шу вақтгача жониворлар ҳақида масаллар, эртаклар, ҳикоялар мавжуд бўлиб, уларда жониворлар ҳайвон терисини ёпиниб олган одам бўлиб юриб-турди, одам бўлиб гапириб-гаплашди”.
Асарни Николай Чуковский русчага таржима қилди. 1936 йилда “Домино” номи билан китоб бўлиб чиқди. Шу дастлабки нашрда “Спрингфильд тулкиси” ҳамда “Чиноқ” деган ҳикоялар ҳам бор. Бу ҳикоялар Сетон-Томпсоннинг таржимаи ҳол китобидаям “Жониворлар ҳақида ҳикоялар” асари хусусида ёзилган мақолалар, хотиралар, илмий манбалардаям қайд этилади. Ажабо, бу ҳикоялар асарнинг кейинги нашрларида йўқ. Асарни йилига юзлаб нашриётлар миллионлаб тиражда чоп этади. Даромад учун бир-бирларидан шундайгина олиб, кўр-кўрона босади. Бу Сетон-Томпсонни билмаслик, узумини еб, боғини суриштирмасликдир. Мен асарнинг илк нашрини топиб, иккала ҳикояниям ўзбекчалаштириб, ушбу китобга киритдим.
Сетон-Томпсон ҳайвонлар ҳақида шундай асар яратдики, бундай асарлар Сетон-Томпсонгача яратилмаган эди, ундан кейин ҳам яратилмади. Табиат, хусусан, жониворлар ҳақида минглаб асарлар ёзилди, аммо ҳеч ким Сетон-Томпсондан ошиб ўтолмади.
Ҳеч ким Сетон-Томпсон бўлолмади.
Оқибат, ожиз адиблар, ғариб адиблар куйиб кетди. Адиблар ғаюр бўлди, адиблар қитмир бўлди, адиблар иғвогар, фисқ-фасодчи бўлди. АҚШнинг ўша даврдаги машҳур адиби Жон Берроус “Атлантик Монсли” журналида Сетон-Томпсонни уриб чиқди. Сетон-Томпсон мақолани кўриб-кўрмасликка олди, миқ этмади. Журнал ундан жавоб мақоласи сўради, у рад жавобини берди. Ваҳоланки, оқсоқол адиб қўйган айблар туҳматдан иборат эди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.