беморлар учун махсус ерга қурилган тандирларга ўтин қалаб ёқиб юборадию тандир қизигандан кейин сув сепиб оловни ўчиради. Сўнг бир одам сиғадиган жой қолдириб, тандирни ялпиз билан тўлдиради. Ана шу қайноқ “ҳаммомча”га кириб, тандир совигунча ётасиз…
Терисига тошма тошган, суяги оғриган, буйрак касаллигига чалинган беморлар анчаси шифо топди. Фақат менда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади… Яна уйга бош эгиб қайтдик.
Кейин Андижонга Тамара деган табиб аёлдан шифо излаб бордик. Опа ўз ҳовлисида балчиқ тайёрлаб, бемор баданга чаплаб, қуёш тиғига ётқизиб қўяркан. Лой қуригани сари тери тортишиб, чунонам қичишадики, уёқ-буёғи йўқ. Бир ҳафталик “лой базми”дан ҳам натижа кўрмадим.
Қозоққа бориб ўлан айттиришди… Кўк қўчқор сўйиб қон чиқаришди, хом терига мени ўраб, шомгача ётқизиб қўйишди… Бефойда…
Эрлар шоҳи, мазлумлар халоскори ҳазрати Алининг Шоҳимардонига “Ё нажот!” деб йўлга тушдик. Бу қадамжога бориш учун қирғизларга тегишли ерларни босиб ўтиш керак экан. Роса тинкамиз қуриди, улардан кўра ўзимизникилар кўпроқ сарсон қилишди.
Кўли Қуббонга чиқдик, Ёрдон Азизни зиёрат қилдик, оқ эчки сўйиб расм-русумларини жойига қўйдик.
Жувонмард Ҳамза Ҳакимзоданинг қабри бошида тиловат қилиб, қаттол шўрога лаънатлар ёғдирдик. Шоирга тош отган нобакорлар ер билан яксон бўлсин деб дуо қилдик.
Ҳабибулло – худонинг дўсти Хожамназар Ҳувайдонинг қабри Чимён қишлоғида эканини эшитиб, йўлимизни шу томон бурдик.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.