Уильям Сомерсет Моэм

Ой ва сариқ чақа


Скачать книгу

қайтиб келганимда кечқурун Стрикленд хонимникига боришим кераклиги илтимос қилинган хат кутиб турарди. Стрикленд хоним полковник Мак-Эндрю ва опаси билан ўтирарди. Гарчи Мак-Эндрю хоним сал сўниб қолган, барча юқори унвонли офицерларнинг хотинларидек, ўзини оқсуяклар тоифасига хос ҳисоблаб мағрур ва жанговар тутувчи, чўнтагига бутун Британия империясини яшириб олгандай жиддий қиёфада кўринса-да, синглисига жуда ўхшарди. Бу хонимнинг бутун ҳаракатлари кескин ва шиддатли эди, фақат яхши тарбия кўрганлиги ҳар қандай ҳарбий одам бошқаларга буйруқ бера олади, деган қатъий ишончни овоз чиқариб айтиб юборишига изн бермасди, холос. Кўйлаги қимматбаҳо матодан бўлишига қарамай, дидсиз тикилганди.

      Стрикленд хоним жуда асабийлашаётгани кўриниб турарди.

      – Шундай қилиб, бизга қандай хабарлар келтирдингиз? – сўради у.

      – Мен эрингизни қидириб топдим. Афсуски, у уйга қайтмасликка қатъий қарор қилибди. – Мен бироз жим турдим. – У рассомчилик билан шуғулланмоқчи экан.

      – Бу билан нима демоқчисиз? – ҳайронликдан ўзини йўқотар даражада қичқирди Стрикленд хоним.

      – Наҳотки сиз унинг бу иштиёқини ҳеч қачон фаҳмламагансиз?

      – У бутунлай ақлдан озибди! – хитоб қилди полковник.

      Стрикленд хоним қошини чимирди. У ўз хотираларига берилди.

      – Ҳали оила қурмасидан олдинги пайтларда ҳам у баъзида бўёқ суртишни эрмак қиларди. Эй, нималигини айтсам буни «мой чаплаш» деса ҳам бўларди. Биз уни мазах қилардик. У сингари одамлар ахир санъат учун туғилмаган.

      – Бу шунчаки баҳона, холос! – Гапга аралашди Мак-Эндрю хоним. Стрикленд хоним бир фурсат ўз хаёлларига ғарқ бўлиб ўтирди. У менинг гапларимни қандай тушунишни билмаётганди. Меҳмонхонада тартиб ўрнатилиб, аввалги ҳолига қайтибди. Саришта соҳибалик Стрикленд хонимнинг ғам-аламидан устун келибди. Меҳмонхона аввалгидек ҳувуллаб қолмаганди. Лекин мен Парижда Стриклендни яхши билиб олганимдан кейин уни бундай шароитда яшашини тасаввур эта олмадим. «Наҳотки улар бирор маротаба бўлсин Стрикленд бундай нарсалар билан бутунлай чиқиша олмаслигини сезишмаган бўлса» деган фикр хаёлимга келди.

      – Агар у рассом бўлишни хоҳлаган бўлса, нега индамади? – сўради ниҳоят Стрикленд хоним. – Бошқаларни билмадим-у, лекин мен унинг бундай хоҳишини дарҳол инобатга олардим-ку.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

/9j/4AAQSkZJRgABAQEASABIAAD/2wBDAAMCAgMCAgMDAwMEAwMEBQgFBQQEBQoHBwYIDAoMDAsKCwsNDhIQDQ4RDgsLEBYQERMUFRUVDA8XGBYUGBIUFRT/2wBDAQMEBAUEBQkFBQkUDQsNFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBQUFBT/wgARCAeoBXgDAREAAhEBAxEB/8QAHAABAQEAAgMBAAAAAAAAAAAAAQACBwgDBQYE/8QAGwEBAQEAAwEBAAAAAAAAAAAAAAECBAUGAwf/2gAMAwEAAhADEAAAAfiPc/l0RmWGlBYobEzLUoKQkNhK2EoSyREas1ZiaUlkhsxnW7IklbAoF1ZiaUJalIJao0gEtSEVUVKZl1ZmVolkiE1Y2YmlJZEjE1q5SSVsClDVmJpQWhsgWI0gErYSw2C0NmZWiVsIiITWs0uVUiGqMS6sUiGiBYbCUWIUglqo1YBK2CkasFobCWolkiEBrdzmUVSIaIFoqJdXOrBSBdJUSgpqzGdVmrM501iXVhDWZ