дунёнинг охири 1964 йилда келади. “Эски кино” рукни остида бу фильмни телевизордан томоша қилар эканмиз, ҳатто етмишинчи йилларда ҳам олтмишинчи йиллар тўқималари бизни ларзага соларди. Ҳатто фараҳбахш 1984 йилда ҳам Оруэллнинг қўрқинчли тасаввуридаги 1984 аввалгидек инсоният қўрқувининг рамзи бўлиб хизмат қилади.
“1984” жумласи ижтимоий зулмнинг анчайин мавҳум ифодаси сифатида қўлланилади. Бу мавҳумликдан фақатгина шикоят қилиш мумкин. Америка коллежларида таҳсил олувчи талабалардан аудиторияда марихуана чекмасликни ёки мулойимлик билан ўқув дастурини озгина ўқишни сўраганларида улар айтдилар: “Нақ 1984 йил-ку, қария”. Кенг маънода “оруэллча” атамасини барча нарсада қўллашди – компьютер босмасидан тортиб, янги аэропортдаги паст ҳароратгача. Парвоз йўлаги I да компьютерлар деярли йўқ ва кўпгина иншоотлар – Виктория давридан қолган, нураган уйлар. Биноларининг пештоқлари озгина бўёққа муҳтож, рассомлар таъбири билан айтганда, саройлари илвираган ҳозирги Ленинград8 Даллас халқаро аэропортидан кўра, кўпроқ Катта Оғанинг Лондонига ўхшаб кетади. “Оруэллча” атамаси “уэллсча” жумласига, янада аниқроғи, 1936 йилда суратга олинган “Келажак қиёфаси” фильми декорацияларига ўхшаб кетади. Модомики, реаллик инсон онгида мавжуд экан, “1984” даги шаҳар манзарасининг моҳияти унинг зоҳирий кўринишида эмас. Конкрет маҳрумликлар, масалан, трамвайлардаги қўшилишга қўйилган тақиқларда “оруэллча” ҳеч нарса йўқ. Оруэлл келгусидаги мутлақ ва тотал режалаштиришни, фалсафий асосланган шахсиятнинг коллективга бўйсунувини проекциялайди. Гарчи воқеалар 1984 йилга кўчирилган бўлса-да, у исталган пайтда содир бўлиши мумкин: Невилл Шютнинг фаразига кўра охират ҳисобланган 1964 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган вақт оралиғида.
Олдимизда қуйидаги вазифалар бор: Оруэллнинг “ҳақиқий қўрқинчли туши” асл манбасини топиб, тарих фазасида ҳамда муаллиф шахсиятида қандай шаклланганлигини тушуниш. У қаерларда адашганини ва нималарда ҳақ бўлганини англаш. Келажакнинг муқобил манзарасини ишлаб чиқиш. Бунда асосий ўринга унинг ўзигагина хос бўлган, бизнинг ҳозирги етмишинчи йилларда мавжуд қарашларни тадқиқ этиш йўлини олиб чиқиш. Ниҳоят, бу ривожланиш мевасини ҳақиқий 1984 (кўчирмачиликдан қочиш мақсадида) ёки 1985 йилга кўчириш. Оруэлл сўзлаган тарих Англияда кечади. Шу жумладан, меники ҳам. Ички шовинизмни ёки одатий парокандаликни муҳокама қилишдан олдин, америкаликлар Буюк Британия унга империяни туҳфа этган кенг миқёсли ёрқин сиёсий ўзгаришлар йўлини босиб ўтганлиги ҳақида ўйлаб кўришлари лозим. Салбий ўзгаришлар билан бир қаторда, ижобийларини ҳам.
Фаранглар инглизлардан ақллироқ! Улар янги Конституцияларни қоғозга ёзиб, ақлий меҳнат борасида малакаларини ошириб олишди. Аммо янги ижтимоий ҳаёт тарзи Англияда азалдан шаклланиб келган. Америка Конституциясига Монтескьенинг “Қонун руҳи тўғрисида” асари катта таъсир кўрсатган. Агар Британияда ижтимоий шартнома бўлмаган, Монтескье унинг моҳиятини тушунмаганида асар ёзилмаган