керосин тозалашни такомиллаштириб ишлаб чиқариш ҳам жуда мураккаб эди. Бу вазиятда ҳам қандайдир даромад қилишим керак эди. Бу жараёнда, бошқа обрўли фабрикаларда чиқитга чиқариладиган барча ён маҳсулотлардан тўлиқ фойдаланишимиз керак эди.
Бу биз керосин бизнесига кирганимиздан бери дуч келган муаммолар эди. Қандайдир йўл билан бетартиблашиб бораётган соҳада тартиб ўрнатиш керак эди, ишнинг мураккаблиги эса қўшнилар ва маслакдошлар билан мажлис чақиришга ва мумкин бўлган барча ечимларни излашга ундади. Бозорни кенгайтириш, фабриканинг улгуржи савдосини яхшилаш каби вазифалар ўша вақтдаги ҳеч бир алоҳида жамиятнинг қўлидан келмас эди. Бу вазифаларни фақатгина айланма маблағларини ошириш ҳамда бой билими ва иш тажрибаси бўлган ходимларни жалб қилиш орқалигина амалга ошириш мумкин деб ўйлар эдик.
Шу фикрга асосланиб, биз энг яхши заводларни сотиб олиб, катта тежамкорлик ва ишлаб чиқаришга эришиш мақсадида уларнинг маъмуриятини марказлаштира бошладик. Иш суръати ўйлаганимиздан кўра тезлашди.
Тажрибали инсонлар ўртасидаги бу каби ҳамкорликдаги дўстона фаолият ишлаб чиқаришда, юк ташишда, молиялаштиришда ва бозорларни кенгайтиришда кутилмаган ижобий натижалар берди. Бизни ташвишлантирадиган ва хавотирга соладиган жиҳатлар бисёр эди, катта ёнғинлар ва ҳатто нефтнинг ўзи ҳам бир вақтлар қаттиқ шубҳа остига олинган эди. Биз мунтазам равишда режаларимизни ўзгартириб борардик, кўп ўтмай комбинацияларимиз ҳам алмашарди. Шу йўсинда керосин ишининг маркази, захира цистерналар, труба қувурлар тизими барпо этилди. Кунлардан бир кун манбалар нефть етказиб беришни тўхтатиб қўйди, бу эса бизнинг барча меҳнатимиз ҳавога учганини англатарди. Лекин барибир, умуман олганда, бу иш каттагина спекуляция (судхўрлик) эди, лекин ҳозиргача бундай вазиятдан қандай чиқиб кетганимизга ҳайрон қоламан. Шундай қилиб, оз бўлса-да, ишни тўғри юритишни ўрганиб олдик.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.