шу жумладан, қандай қилиб энг яхши тарзда фойдаланишни тушунишга ҳаракат қиламиз, энг ибтидоий инстинктлар: завқланиш истагидан тортиб, ўз мақсадларига эришиш учун мослашиш заруратигача.
Ирода кучининг биринчи қоидаси: ўзингни тани
Ўз-ўзини назорат қилиш инсониятнинг энг ажойиб янгиланишларидан биридир, аммо бу биз фахрланадиган ягона нарса эмас. Бизда ўз-ўзини англаш ҳам бор – ўз фаолиятимизни кузатиш ва уларни нима учун қилаётганимизни тушуниш қобилияти. Баъзида биз ўз ҳаракатларимизни олдиндан айтиб беришга муваффақ бўламиз ва бу фикримизни ўзгартириш учун ажойиб имкониятдир. Кўринишидан, ўз-ўзини англаш даражаси фақат одамларда мавжуд. Aлбатта, дельфинлар ва филлар кўзгуда ўзларини танийдилар, аммо ҳозиргача улар ўз-ўзини билишга уринишда ўз қалбларига қарашлари ҳақида ҳеч қандай далил топилмади.
Ўз-ўзини англашсиз, ўз-ўзини назорат қилиш фойдасиз бўлади. Сиз ирода кучини талаб қиладиган қарор қабул қилганингизда эътибор беришингиз керак, акс ҳолда мия индамасдан осонроқ бўлган нарсани танлов қилади. Ёмон одатидан воз кечмоқчи бўлган чекувчини тасаввур қилинг. У кашандаликнинг энг кичик ҳолатларини кузатиши ва улар нимага олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилиши керак (мана у совуқда ташқарида туриб, чақмоқ тошдан фойдаланяпти). У шунингдек, агар бу сафар васвасага берилса, эртага яна чекишини тушуниши керак. Ва келажакка бироз узоқроқ назар ташлаб, қиз кўрадики, худди шу руҳда давом этса, у валеология бўйича маърузаларда тинглаб эшитгани барча ёқимсиз даҳшатли касалликларнинг гулдастасини орттириши мумкин. Бундай тақдирдан қочиш учун у чекмасликни онгли равишда танлаши керак. Ўз-ўзини англамаса, у ҳалокатга учрайди.
Ҳамма нарса оддийдек туюлади, лекин психологлар биз кўп қарорларни нима ундаётганини тушунмай ва оқибатлари ҳақида жиддий ўйламасдан кўр кўрона қабул қилишимизни билишади. Жин урсин, кўпинча биз танлов қилаётганимизни сезмаймиз ҳам. Мисол учун, бир тадқиқотда одамлардан кун давомида қанча марта озиқ-овқат ҳақида қарор қабул қилишлари тўғрисида сўралди. Улар нима деб жавоб беришди? Ўртача ҳисобда одамлар буни 14 марта деб ўйлашган. Aммо улардан ўз қарорларини синчковлик билан кузатиб боришни сўрашганда, танловларнинг ўртача сони 227 та эканлиги маълум бўлди. Маълум бўлишича, дастлаб 200 та ғалати ҳолатлар ҳақида одамлар билишмаган – ва булар фақат озиқ-овқат ҳақидагина қарорлардир. Кузатиш керак бўлган нарсангиз борлигини билмасангиз, ўзингизни қандай назорат қиласиз?
Бизни доимо бирор нарсага чалғитадиган ва эътиборимизни тортадиган замонавий жамият бизга ёрдам бермайди. Стенфорд Олий бизнес мактабининг маркетинг профессори Баба Шив одамлар чалғиганда, васвасага берилиш эҳтимоли кўпроқ эканлигини исботлади. Мисол учун, телефон рақамини эслаб қолишга ҳаракат қилаётган талабалар мева ўрнига шоколадли ширинликларни 50 фоизга кўпроқ истеъмол қиладилар. Хаёли паришон харидорлар дўкон ичидаги рекламани кўпроқ қабул қиладилар