Чарльз Уилан

Яланғоч иқтисодиёт


Скачать книгу

Аниқ ва кучли рағбатга эга ягона томон браконьерлар бўлиб, улар тирик қолган каркидонларни овлаб, уларни ўлдириб, сўнгра шохларини сотиш орқали мўмай даромад топиб, қироллар каби бадавлат бўлиб олишади.

      Булар тўғрисида ўйлаш кишини тушкунликка тушириб қўйиши тайин. Бироқ иқтисодиёт бизга қора каркидон ва бошқа йўқолиб бораётган турларни қандай қутқариш мумкинлиги ҳақида, ҳеч бўлмаганда, озгина тушунча олишга ёрдам беради. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегияси қора каркидон яшайдиган жойлар атрофида қўним топган аҳолининг рағбатларига мувофиқ бўлиши керак. Оддийроқ айтганда, маҳаллий аҳолига ҳайвонларнинг тириги ўлигидан кўра кўпроқ фойда келтиришини исботлаш учун аниқ бир сабаб топиш керак. Айтганча, ушбу ғоя бугунги кунда куртак ёзаётган экотуризмнинг асосидир. Агар сайёҳлар қора каркидонларни уларнинг табиий яшаш маконларида кўриш ва суратга олиш учун катта миқдорда пул тўлашга тайёр бўлса ва, энг муҳими, маҳаллий аҳоли туризмдан келувчи маблағлардан улуш олса, аҳолида бу ҳайвонларни ҳимоя қилишга рағбат пайдо бўлади. Бундай усул Коста-Рикага ўхшаган жойларда аллақачон ўз самарасини кўрсатган: Коста-Рика давлати ўз ҳудудининг 25 фоизидан кўпроқ қисмида миллий боғлар барпо этиш орқали тропик ўрмонларни ва экологиянинг ўзига хос бошқа унсурларини ҳимоя қилишга эришди. Ҳозирги вақтда бу давлатнинг туризм ортидан топадиган йиллик даромади миллиард доллардан ошиб, Коста-Рика миллий даромадининг 11 фоизини ташкил этади.31

      Афсуски, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган бошқа биологик турлар – тоғ гориллалари (улар “Туман пардаси ортидаги гориллалар”32 китобининг муаллифи Дайан Фосси туфайли танилганди) билан боғлиқ вазият тескарига қараб кетмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, Шарқий Африка ўрмонларида бу ҳайвонларнинг атиги 620 таси қолган. Ушбу минтақа мамлакатлари – Уганда, Руанда, Бурунди ва Конгода бўлиб ўтган фуқаролар урушлари сайёҳлик бизнесини буткул йўқ қилиб юборган. Илгари маҳаллий аҳоли горилла популяциясини муҳофаза қилган. Аммо бунинг сабаби маҳаллий аҳолининг гориллаларга бўлган қандайдир эҳтироми эмас, балки сайёҳлардан келадиган маблағ гориллалар яшайдиган ўрмонларни кесишдан келадиган фойдадан кўпроқлигида эди. Аммо минтақада зўравонлик авж олгани сабабли ҳаммаси ўзгарди. Маҳаллий фуқаролардан бири “New York Times” газетасига берган интервьюсида шундай дейди: “Гориллалар биз учун сайёҳларни жалб этишда муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, улар ҳеч қандай қийматга эга эмас. Агар сайёҳлар келмаса, омадимизни ўрмонда синаб кўришимизга тўғри келади. Илгарилари биз яхши ўтинчилар эдик”33.

      Айни пайтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мутасаддилар иқтисодиёт учун ғоят муҳим яна бир ғояни амалда синаб кўришмоқда. Қора каркидонлар ўлдирилишига сабаб уларнинг шохлари жуда қиммат эканида. Агар шохлар бўлмаса, ҳайвонларни ўлдириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Шунга асосланиб, баъзи жойларда экологлар қора каркидонларни