фурсатда қиладиган ишларини режалаштиради, олдидаги мақсадларини ақл тарозусида ўлчаб-чамалаб кўради, борган жойида гапириш керакми ёки тилни тийиб туриш лозимми, яхшиси, доно сўз бўлса, гапириш зарур, деб обдон ўйлаб олади. Дарвоқе, айтилмай қолган сўз роса алам қилади, танимаган одам бир ёпиқ қозон, қозонни очмасанг, нима пишаётганлигини билмайсан, ўчоқ ва қозондан бошқа нарса қоронғу. Кўриб турибсизки, бу одамни ўрганиш учун анча вақт талаб қилади.
Арабларнинг бу одати бошқа халқларга ва мамлакатларга ҳам тарқалиб, ўзига хос умуминсоний чавандозлик одатига айланиб кетгани ҳам рост.
Пўлати қишлоғимни ва элдошларимни кўргали, ҳатто қум ва тупроғини кўзларимга сурмайи Сулаймон қилиб сургали келаман, меҳрибон ҳамқишлоқларимни соғиниб келаман, мен туғилиб, ўсиб-улғайган ва болалигим кечган гўшани қўмсаганимдан келаман.
Қишлоғимни бир умр тасаввуримда севимли Отамга ўхшатаман, доимо шу қишлоғимда яшашни истайман. Ёшим бир жойга борганда, қишлоғимга қайтишга, шу манзилда яшаш менга завқ бағишлайди, ўз элим тупроғини, ота-боболарим ётган мозоримиз ғуборини кўзимга суртмоқ учун келаман.
Пўлати қишлоғим, унинг аҳлини кўп севадиган, ҳурмат қиладиган инсонга айланиш ҳам ўзи катта бахт.
Мен деҳқонман, осмонда ҳаракатланаётган булутларга доим қараб юраман, йироқ-йироқлардан келаётган қушлар учишини узоқ кузатаман ва чуғурлашини роса мириқиб тинглайман, ер ҳайдаш, экин экиш, соғлом кўчат олиш, боғу бўстонлар яратиш ҳақида ўйлайман.
Экинзорлар оралаб хаёллар сураман.
Ҳосилни йиғиб-териб олгандаги деҳқоннинг қанча заҳматлари, умидлари, қувончлари кўз олдимдан кетмайди, деҳқончилигимни олтину зарларга қиёс қилмайман, улар шодлик ва қувончим, машаққатли меҳнатим, оддий кетмончининг кундалик ташвишлари, меҳнатдаги шон-шуҳрати, орзу-ниятлари тўғрисида ўйлаганимда кўз ўнгимда меҳнаткаш пўлатиликлар, уларнинг раҳнамоси Отам Тўра Орзиқулов намоён бўлади, қишлоқдошларимнинг порлоқ эртаси тўғрисида ўйлайман.
Қуйидаги назарингизга ҳавола этилаётган хотираларни Пўлати қишлоғи, элнинг мушкул кезлардаги раҳнамоси Тўра Орзиқулов ва жонажон Ўзбек мамлакати, киндик қоним тўкилган юртимдан чиққан азиз одамлар ҳақида деҳқоннинг ёзмишлари, ёзувчилик, ҳатто жайдари қаламкашликка даъво қилмайдиган Фарзанд дил изҳорлари ўрнида кўргайсиз дея умид қиламан.
Ниҳоят, мен ҳам тулпоримни остонамдан йироқлатиб, катта йўлга, Сиз билан мулоқот сари отландим.
Нопок ва ноҳалол йўлларга кирган ҳар бир инсонни яхши йўлга солиш, эзгу амаллар, пок хислатларга бошлашни Оллоҳим хуш кўради, ҳар бир яхши фазилатнинг Арши Аълода ҳисоби бор дейдилар-да.
Пўлатиликлар ўта ор-номусли ва бир сўзли кишилар.
Ўз йўлини ҳамиша порлоқ фикрлари билан ёритган эл; улар қизларини турмушга узатаётганда фарзанд розилигини сўрамайдилар, фақат ўз қарорини айтадилар, ҳатто ўғилнинг ҳам розилигини сўраб ўтирмайдилар. Ота-онанинг уйига келган меҳмон ва беморларнинг хизматидан