Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

билан бўлган турли учрашувларда мухлислар: “Ўзингиз-нинг ҳаётингиз ҳақида ҳам ёзинг, бу биз учун қизиқарли”, – деган таклифларни айтишарди. Мухбирлар билан суҳбатда ҳам бу таклиф тилга олинарди. Адабиётимизда шундай асарлар бор. Устоз Ойбекнинг “Болалик”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар” асарларини ёшлигимда қизиқиб ўқиганман. Бу асарларда тарихий воқеалар ажиб тарзда баён этилган. Лекин коммунистлар ғояси чегарасидан чиқилмаган. Айниқса, атеистларча дунёқараш устун бўлган. “Бой ёмон, диндор ёмон”, – деган ғоя асарлар ўзагини ташкил қилган эди. Бу хатоликни ўша пайтда тўла англамаганман. Айниқса, Абдулла Қаҳҳор асарларида ўтмишни атайин ёмонлаш кучли эди. Бундан ажабланиш керак эмас, чунки у: “Мен партиянинг солдати эмасман, онгли аъзосиман”, – деб баралла эълон қилганди. Демак, партия ғояларига онгли равишда содиқ бўлган. Унинг барча асарлари партия дастурларига мос ҳолда ёзилган: “халқ душманлари”га қарши кураш бошланди (буни биз ҳозир “Сталин репрессияси” деймиз) – “Сароб” ёзилди; колхозлаштириш ҳаракатига бағишланиб “Қўшчинор чироқлари” романи дунёга келди. Мирзачўл ўзлаштирилишига бағишланиб “Шоҳи сўзана” битилди ва Сталин мукофоти билан тақдирланди. Хрушчёв деганлари Сталин даврини ёмонлаган эди – “Синчалак” ёзилди… “Ўтмиш шу қадар разил ва ёмонки, воқеалар ўқувчига эртакдай бўлиб туюлади”, деган мақсадда таржимаи ҳол ўрнида ёзилган асарга “Ўтмишдан эртаклар” деб ном берди. “Эртак” деб номланмиш бу битикларда ёлғон кўп эди. “Кўриб қўйларинг, Ўзбекистоннинг ўтмиши қора, совет тузуми мунаввар”, деган ғоя ётарди. Ғояси таққосланилса, Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмасидан фарқ қилмасди. “Бой ила хизматчи”дан воз кечилди. Ажабки, “Ўтмишдан эртаклар”ни яна қайта нашр қиляптилар. Асарда бир қора баён бор: боланинг отаси Қуръонни улоқтиради, яъни Аллоҳга исён қилади! Алҳазар! Бу қадар ёлғон! Бу ҳолат бўлиб ўтган воқеа эмас, аксинча, ёзувчи истаги бўйича ўз онгида содир бўлган мантиқсиз баён деб ўйлайман (Аллоҳга исён “Шайтанат”нинг тўртинчи китобида ҳам баён қилинган, бу хусусда кейинроқ, ўз ўрнида фикр юритажакмиз). Худога исён ғояси унинг “Бемор” сингари кичик асарларига ҳам сингдирилган эди. “Анор” ҳикояси-чи?! Қаранг, бир йигитнинг хотини анорга боши қоронғи бўлибди. У бечора бир этак анорни ўғирлаб келади. Чунки ўтмиш шундай зулмкор эди, камбағал битта анорга зор эди. Бўлмаган гап! Қишлоқларда анорзорларда девор бўлмаган, боғларда ҳозир ҳам девор йўқ. Мол кириб пайҳон қилмасин, деб шох-шаббадан четан девор қилинади. Бу боғга ўғирликка тушишга ҳожат ҳам йўқ. Қўни-қўшнидан битта анор сўралса, бир сават берилган ва ҳозир ҳам шундай. Энг хасис ва энг разил бойдан сўралса ҳам берган. Бу бирламчи. Иккиламчи шуки, хотиннинг боши қоронғи бўлган пайтда унга ўғирланган ҳаром таом берилмайди. Хуллас, адибнинг бадиий маҳоратини инкор этмасам-да, бу асарларига муносабатим яхши эмас.

      Узр, мақсаддан сал узоқлашдим. “Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи”ни ёза бошлашдан муддао ҳаётим мобайнида кўрган-кечирганларимни фалсафий йўналишда баён этиш эди. Менинг ҳаётим тенгдошларимникидан фарқ қилмайди. Бугунги