Шухратжон Холиков

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ


Скачать книгу

печеньелар бўлиши лозим: айнан шунда уйингизга тўсатдан меҳмон ёки дўстларингиз келиб қолишганида, сиз чорасиз аҳволга тушиб қолмайсиз. Агарда сиз уйингизга меҳмон чақирадиган бўлсангиз, бу алоҳида масаладир. Бунга астойдил тайёргарлик кўриш лозим. Авваламбор, торт пишириб, устини крем ёки қаймоқ, мева ва шоколад помадаси билан безатган маъқул Крем билан тайёрланган унли маҳсулотлар доимо совитилган ҳолда дастурхонга тортилади. Негаки шунда уларнинг мазаси янада ширинроқ бўлади. Шунингдек, бундай учрашувлар учун турли мевалар билан безатилган кремлар, мевали мусслар ва пудинглар тайёрланади. Албатта, мевалардан фаслга ва сотувда борлигига қараб фойдаланилади: ёз фаслида янги меваларни топиш жуда ҳам осон, қиш фаслида эса музлатилган мевалар, жем ёки мевали мураббодан фойдаланиш мумкин.

      Ундан тайёрланган мазали таомларни сабзавотлардан ҳам тайёрласа бўлади, масалан, сабзи, оқ карам, қайнатилган қовоқ ва картошкадан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, ушбу сабзавотлардан торт, рулет, пудинг, шарлотка, тоблама ва кўпинча мазали ичимликлар тайёрланади. Айнан сабзавотлардан болалар байрамлари ва туғилган кунларда мазали таомлар тайёрланади, улардан барча кичкинтойлар баҳра олишади. Зеро, болалар байрамларида ҳам тортлар, ширинликлар, крем ҳамда пудинглар тайёрланади. Болалар учун иложи борича янги мевалардан ширинликлар тайёрлаб, уларни табиий мевали маҳсулотлардан крем билан безатишга ҳаракат қилинг. Шуни ёдда тутингки, ширин таомлар, ҳар қандай унли маҳсулотлар нафақат мазали ва ёқимли таом, балки инсон организми учун керак бўлган меъёрий озуқа ҳамдир. Ҳеч қачон болаларга меъёридан ортиқ ширинликлар бериб юборманг. Унли маҳсулот ва ширинликлар фақатгина тушлик ва кечки дастурхонни тўлдириб туриши лозим; улар ҳеч қачон ошқозонни тўйдириб юбормаслиги керак.

      Шундай ота-оналар борки, улар ўз фарзандларига тушлик ва кечки таомлар ўрнига ширинликлар, печеньеларни истеъмол қилдирадилар. Бу эса уларнинг соғлиқлари учун ўта хавфли бўлиши мумкин.

      Унли маҳсулотлар ва тортлар ажойиб тарзда тайёрланиши учун уларга қўйилган барча талабларга сидқидилдан амал қилиш лозим. Авваламбор хамир тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиш лозим. Хамирни тўғри қориб, яхшилаб муштлаб юмшатиш керак. Тайёр бўлажак таомнинг сифати айнан шунга боғлиқдир. Шунинг учун бизнинг тавсияларимизга тўлиқ риоя этинг.

      Ҳар қандай ҳатто энг оддий торт ёки пирогни ҳам дид ва қизиқиш билан безатишга ҳаракат қилинг. Шунда сизнинг маҳсулотингиз атрофдагилар учун гўзал, табиий ва ўта мазали бўлиб туюлади. Унли маҳсулотларни уларнинг тури – печенье, пирог ёки тортлигига қараб безатилади. Тўй торти, туғилган кун ҳамда бошқа байрамона тадбирлар пирогини – мандарин, крем, шоколад, ёнғоқ ёки мевалар билан безатилади. Ундан кичик тадбирлар учун мўлжалланган пишириқлар бир оз соддароқ безатилиши мумкин.

      Одатда, тушликдан ёки кечки овқатдан сўнг десерт ўрнида тортиладиган таомлардан ташқари унли маҳсулотлардан биринчи ёки иккинчи таом сифатида фойдаланилади. Зеро,