Аббос Саид

Қазои Қадар


Скачать книгу

ўтмади, ‒ деди, у бу жумлани жиянидан нафратланиб, қаҳри келиб маълум қилди, бу билан онасидан ҳам норозиланганини, жиянининг ана шундай бадбахт, нокас бўлиб вояга етишида, ана шундай сурбет, разил касга айланишида онасининг ҳам ҳиссаси борлигини таънали, айни пайтда аламли бир оҳангда билдирди, буни Қурбат балодай сезди. Унинг жуда яхши, бамаъни одамларнинг ойдай қизини “оғзидан ҳид келаркан, оғзи сасиркан” деб қўйиб юборганини, ҳақиқатда эса уйланган хотинидан эмас, айни унинг ўзидан бадбин ҳид келиши катта оилаларидаги барчага аён эди, у билан бир хонада ўтириб қолгудай бўлсангиз оёқларидан келадиган айнан ана шундай ўзи назарда тутган сассиқ ҳидга чидаб туролмай қайт қилиб юбориш ҳеч гап эмасди. Боз устига, хулқи ҳам турқи каби яна ҳам “бадбин, сассиқ” эканига шу дамда Абдурасул ота яна бир карра иқрор бўлганди.

      ‒ Ўлиб кетган бувимни ўртага қўшманг ‒ гўрида тинч ётсин бувим! Буёғини суриштирсак, ўғлингиз Анвар акам ҳам жаа фаришта эмас, уям нима учун биринчи хотинини қўйиб юборганини илгариги бошлиқлари Шариф ака менга айтиб берган, Шариф Юнусовни назарда тутяпман! ‒ тап тортмай дараклади Қурбат. У ҳам ушбу пичингни, аччиқ таънаси орқали баъзи-бир кўпчиликка ошкор қилинмаган, кўпчиликдан яширилган, лекин у воқиф этилган воқеа-ҳодисалардан ҳам хабардор эканини тоғасига билдириб қўймоқни истаганди.

      Ўғлининг собиқ бошлиғи, асли қўқонлик бўлиб, ўтган аср инқилобидан кейин Тошкентга, Эски Жўва даҳасидаги Чувалачи маҳалласига жой қилиб келган Юнус аравакашнинг кенжа ўғлининг исмини эшитиши заҳоти Абдурасул отанинг тепа сочи тикка бўлаёзди. Қуюқ мош-гуруч қошлари паст-баланд чимирилиб, кенг пешонасидаги тарам-тарам ажинлари яна-да чуқурлашди, ўзини қўярга жой тополмай, тағин ҳам аччиқланиб жиянини тергашга киришаркан:

      ‒ Ҳали сен Шариф биланам ош-қатиқмисан? Қачон улгурдинг у билан танишиб олишга?! ‒ деди, жиянининг туллак, пихини ёрган кимса эканлигини эътироф этгандай, заҳарханда кулгида ён-атрофидагиларга қараб қўйди, сўнг эса Қурбатга жирканиб нигоҳ қадаб: “Ёмон илоннинг ёғини ялаган бир махлуқсан-да!”, деб ичдан сўзланиб қўяркан, қўшимча қилди: ‒ Сен ўзи мансабдор, пулдорларнинг этагига ёпишишни, пинжига суқулишни қўймас экансан-да, а? Ўшаларга яхши кўриниб хизматларини қилиб гумаштаси, шотири бўлишни ўзингга эп биларкансан-да!

      ‒ Ўзимнинг яқинларим кўкрагимдан нарига итарганларидан кейин бошқаларга суянишдан, бошқаларнинг пинжига киришдан ўзга чора қолмас экан! ‒ ҳеч бир уялмай, андиша қилиб ўтирмай ўзини оқламоққа уринди Қурбат, унинг мазкур қочирими, таънаси замирида тўнғич тоғасидан ҳам аламини олиш аломати бор эди.

      Абдурасул ота худди ана шу нарсани жуда яхши фаҳмлагани боис, яна унда на эркаклик ғурури ва на ор-номус, уят-андишадан асар ҳам қолмаганига нечанчи бор амин бўларкан, жиянининг ҳақиқий башарасини ён-атрофдагиларга ошкор этгандайин овозига эрк берди:

      ‒ Биламан сенга улар нима учун кераклигини! Нима мақсадни кўзлаб