ҳосил қилинади. Аммо мураккаб билимлар фақат ақл билан ҳосил қилинади ва ақл билан идрок этилади, тушунилади. Масалан, руҳ ўлмайди, деган ҳукм.
Иккинчи турдаги билимлар инсон тасаввур қилувчи ва тасдиқ этувчи нарсалар бевосита сезгилар (беш сезги: кўз (кўриш), қулоқ (эшитиш), бурун – ҳидлаш, қўл, бадан) билан билинади. Масалан, (1) иккита ўзаро тенг нарсадан бирига учинчи нарса тенг бўлса, бу уччала нарса тенг бўлади. (2) Қуёш нурини кўзимиз билан кўриб, тасдиқлаймиз. (3) Баъзи ҳукмларни обрўли, доно одамлардан, шариат қонун-қоидаларини билувчи фақиҳлардан ва имомлардан эшитиб биламиз. (4) Халқ орасида урф, одат бўлган, бизга одоб тарбиясидан маълум бўлган ҳақиқатлар, масалан, ёлғончилик – ёмон, ноҳақ ишларни қилмаслик керак, деган тушунчалар. (5) Ёки биз қуйида кўриб чиқадиган турли йўллар билан билинадиган ҳақиқатлар.4
“Аввал билганимиз ёрдамида янги билим ҳосил қилишимизга яна бир мисол, – дейди Ибн Сино, – агар биров бизга олам шаклга эга деб ўргатса, хулоса қиламизки: шаклга эга бўлган барча нарсаларни кимдир ясаган, пайдо қилган, деган билимимиз ёрдамида оламни ҳам кимдир (яъни Худо) яратган деган хулосага келамиз”.5
Ибн Сино фикрича, мантиқ – меъзон (яъни, ҳақиқатни аниқловчи) илмдир. Охиратда нажот топиш учун руҳини поклаш зарур.
Ибн сино фикрича, нафс (жон) моддий эмас. Инсон руҳи маънавий вужуд ва у сон-саноқсиз қувватларга ва имкониятларга эгадир. Айни вақтда унда соддалик ҳам бор.
Руҳ турли мақсадларни амалга ошириш учун ақлий қувватини ишга солади. Бу қувват аслида руҳники бўлиб, руҳ ва ақл ўртасидаги муносабат сабаб ва оқибат ўртасидаги муносабат кабидир. Руҳ (агар турли тубан истак, майллар билан ифлосланмаган, тоза бўлса – М.М.) зиддият ва қарама-қаршиликлардан холидир ва шу сабабли у йўқолмайди. (Бундан чиқди, ифлос руҳлар йўқолади).
Руҳ ва вужуд алоқаси олдинма-кейинлик муносабатида эмас. Руҳ вужуд воситасида ҳаракат қилади ва танада жон йўқолганида руҳ ўз вазифасини бажариб бўлади. Лекин тананинг бузилиши (фасоди) ва йўқолиши руҳнинг бузилишига ва йўқолишига олиб келмайди. (“Ан-Нажот”, Избр. произведения мыслителей стран Ближнего и Среднего Востока. М. 1961.)
Руҳ сабабли инсон пайдо бўлади. Руҳ тана учун ҳаётий, маънавий, руҳоний қувватларни ташкил этади. Шу сабабли, руҳ маънавият ҳодисасидир. Инсон туғилган кунларидан ўз руҳини кўрсата бошлайди. Ибн Сино шу масалада кўп сирлар борлигини айтади. Аллома фикрича, руҳ ўз ҳолича баданга итоат қилмайди. (Яъни, у бадан хизматкори эмас – М.М.) Азалий руҳ мусаффодир, шу сабабли у азалий жойига, мусаффоликка қайтишга интилади.
Бадиий ва илмий-оммабоп асарлардан М.Осим, Азиз Қаюмов, Ш.Шомуҳамедов, А.Ирисов, Н.Комилов ишларини, Одил Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” романини эслаймиз. Камина кейинги йилларда Ибн Синонинг “Ат-Танбеҳ ва-л-ишорат” асаридан баъзи бобларни, З.Баҳриддинов билан ҳамкорликда “Ишқ рисоласи”, “Азҳавия” (“Ёруғланиш ёхуд Маод”) асарларини таржима қилиб нашр этдик. Ибн Сино даврида адаб фанлари – 12-15 санъатдан