Кулол ва Саййид Барака номлари билан боўлайди. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, Мир Саййид Барака 1370 йили Амир Ҳусайн билан учрашади. Амир Ҳусайн эса унинг ҳурмат-иззатини жойига қўймайди. Бундан ранжиган Саййид Амир Темурга мурожаат қилиб, унга ноўора ва байроқ ҳадя этади. Жаҳонгир уни иззат-икром билан қабул қилиб, барча истакларини бажаради. Шундан сўнг Амир Темур билан Саййид Барака ўрталарида бир-бирларига нисбатан теран ҳурмат ва самимий дўстлик юзага келади. Жаҳонгир Мир Саййид Бараканинг маслаҳат ва ўгитларига доимо қулоқ солган. Масалан, 1383 йили Амир Темурнинг синглиси вафот этади, бундан қаттиқ қайўурган Соҳибқирон тушкунликка тушади, давлатни бошқариш ишларидан ҳам кўнгли совийди. Шунда Мир Саййид Барака бошлиқ бир гуруҳ дин аҳли унинг кўнглини кўтарадилар ва давлатни бошқариш ишларини давом эттиришни сўрайдилар. Пирнинг ўгитларидан тўғри хулоса чиқарган Амир Темур яна қаддини тиклаб, давлат бошқарувига фаол киришади.
Мир Саййид Барака Амир Темур 1391 йили Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамишга қарши жангга отланганида ҳам кўп дуолар қилган. Ибн Арабшоҳ бу жанг билан боўлиқ қизиқ бир воқеани шундай тавсифлайди: «Темур қўшинлари билан Тўхтамиш қўшин-лари ўртасида шиддатли жангда мўғулларнинг қўли баланд кела бошлади. Шу маҳал жанг майдонида Мир Саййид Барака пайдо бўлади, кайфияти бузилган Темурга таскин беради ва отдан тушиб, кафтига бир ҳовуч майда тошларни олиб яна отга минади-да, қандайдир дуоларни пичирлаб, «ёўий қочди» деб бақиради ва тош-ларни душман томонга қараб сочади. Амир Темур ва унинг лашкар-лари ҳам «ёўий қочди» дея ҳайқириб душманга ташланади. Шу тариқа Тўхтамиш бошлиқ мўғул қўшинлари тор-мор келтирилди».
Амир Темур ўзининг тузукларида ёзади: «Тўхтамиш билан бўл-ган жангда ўаним лашкарлари кўплигидан ва менинг лашкарларим эса озлиги, очлигидан кўп азият тортган эди. Шу пайт соҳиби дуо бўлмиш Амир Зиёвиддин Сабзоварий бошидан салласини олди, қўлларини дуога очиб (мен учун) Тангридан зафар тилади. Ҳали дуоси тугамай туриб дуо таъсири кўринди (лашкарларим ёўийни қочирдилар). Яна бир мисол шулки, саройим ҳарамидагилардан бири қаттиқ оўриб, ўлими яқинлашди. Дуогўй Сайидлардан ўн икки киши йиўилишиб келдилар. Ҳар бири ўз умридан бир йилни унга баўишлади ва у соўайиб яна ўн икки йил яшади».
Мир Саййид Барака билан Амир Темур сўнгги бор 1403 йили Озарбайжоннинг Қорабоў деган жойида учрашишади. Амир Темур Саййид Баракани кутиб олиш учун чодиридан чиқади ва иккаласи бир-бирларини қучоқлаб, узоқ вақт йиўлайдилар. Чунки Саййид Барака Темурга унинг суюкли набираси Муҳаммад Султоннинг ўлими муносабати билан таъзия билдиришга ҳали улгурмаган эди.
Али Яздийнинг қайд этишича, 1404 йили Амир Темур Қорабоғ-да қишлаб турганда Саййид Барака оғир касал бўлиб, оламдан ўтади. Соҳибқирон бу воқеадан қаттиқ қайўуради ва улуғ Саййид-ни Андихўйга дафн этмоқни буюради. Бу Амир Темур Саййид Баракага Андихўйни вақф қилиб берганининг яна бир исботидир. Дарвоқе, «Зафарнома»да ёзилишича, Амир Темур Ғарб мамлакат-ларига қилган етти йиллик юришидан ғалаба билан Самарқандга қайтаётганида Андихўй орқали