Коллектив авторов

ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР


Скачать книгу

чўх кетмишлигим вардир. Ёлғизмисан?

      -Ёлғиз эмасман. Орқадошларим Истанбулдан учоққа минажаклар.

      -Қанча шеригинг вар?

      -Тўртови Истанбулда минажак. Икки киши кейин етиб келади. Ҳаммамиз етти кишилик ҳайъат бўламиз.

      -Ийи! Ийи! Ийи!

      -Сени орқадошларимга ҳамшаҳрим деб таништираман.. Уларга ҳеч нарса дема. Суҳбатлашганимиздан сўнг, кўрамиз, фарқлашармикин?

      -Нимани?

      –Сенинг Жамбулдан эканлигингни.

      Қаҳ-қаҳлаб кулди. Этли, буғдойранг қўлларини ёнларига ёйли.

      -Бир олманинг ярмиси сиз, ярмиси биз. Аждодаримиз ҳам бир, рангимиз ҳам.Анави ўрисларнинг қай бири бизга ўхшайди?

      –Тўғри! Тўғри! Мен, бор-йўғи шева фарқини ўйлаб шундай дедим. Албатта биз айни миллатнинг инсонларимиз. Аждодимиз ила рангимиз шунинг учун айни! “Тошкент фестивалига борганман” дединг. Жамбулдан отланиб, Тошкентгача келишингга қараганда, кинони жуда севасан ҳарҳолда?

      Жавоби ичимни сесканишларга тўлдирди. Тукларим тикан-тикан бўлиб кетганини ҳис эттим.

      -Кино билан бошим у қадар апоқ-чапоқ эмас. Мен бола-чақамни бир машинага тўлдириб Тошкентга ҳасратимни ўлдурмага гетирийерим.У ерда устунларда турк байроғин кўрийерих, севинийерух! Турк киносида туркчани тинглайўрух , севинийерух!Кўксимиз габарийур, бошимиз кўкка тегиюр.

      Демак бир турк байроғини кўра билмак, Туркия туркчасини тинглая билмак учун, юзларча километрлик йўлни кўрган-билган ҳолда, Жамбулдан отланиб Тошкентга гедийурсиниз?

      -Ҳааа! Байроққа жон қурбон, Ёғуз оға, турк тилига жон қурбон! Бизнинг байроғимиз каби, бизнинг тилимиз каби гўзал тил борми? Иккиси ҳам туркча қўшиқ каби. Иккисига ҳам жоним қурбон!

      –Қанча боланг бор, Жума афанди?

      -Қўлларингдан ўпадиган тўрт жужуғим бор.Сеникилар қанча?

      –Икки. Бири қиз, бири ўғлон.

      Жавобим уни эсанкиратди. Бирдан қўлини тиззасига урди.Кўзлари катта-катта очилди. Менга ачинганини, бошини аччиқ билан чайқаганидан англадим.

      -Вишш-вишш, бу не бичим иш!Мусулмоннинг боласи чўх бўлиши керак. Икки бола, бу қанақаси?

      -Сеники ҳам кўп эмас экан, Жума афанди! Меникидан бор-йўғи икки нафар ортиқ!

      -Менинг беш болам ўлди аммо. Ўлмаганда тўққиз бола бўлар эди Акамнинг ўн икки боласи бор.Йўлда юрганда тарвузга ўхшаб қўлтиғига сиғмайди.

      Сўнгра инжа ҳазин ҳолда қотиб қолди. Ўнг қўлининг барча бармоқ учларини бирлаштириб, кўксининг турли ерларига ура бошлади.

      -Болалар яшамадилар. Бир неча ойлик бўлганда кўкракларнинг устида қизил-қизил холлар чихийерди. Мўралиб, мўралиб(1) ўлуйерди чақалоқлар.Оллоҳ берди, Оллоҳ олди. Қолганларга ҳам шукур.

      -Сен Оллоҳга ишонасанми, Жума афанди?

      -Вишшш! Бу қандай сўз, Ёғуз оға? Оллоҳга ҳам инонаман, Пайғамбарга ҳам, Китобга ҳам! Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз мусулмонмиз! Бошимиз қиблага боғланган.

      Жуда соз, Болаларингизга мактабларда исломият ўргатиладими? Дин дарслари борми?

      Бошини ўнгу сўлга чайқаб-чайқаб кўксининг бутун нафасини