МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ

ИЛМИ ТАСХИР


Скачать книгу

ли худдома ҳазиҳи-с-сурати-ш-шарифат ил-мақбулати би-ҳаққи ло илоҳа иллоллоҳу Муҳаммаду расулуллоҳ». Ўша онда девор ёрилиб учта фаришта чиқади ва шундай дейди: «Ассалому алайка абда-с-солиҳ», шу кундан бошлаб биз ўзаро биродармиз, шу кундан эътиборан сен мусулмонларни ғийбат қилмайсан, ҳар пайшамба куни мусулмонлар-нинг қабрини зиёрат қиласан ва ихлос сурасини ўқийсан.

      Улардан биринчиси дейди: «Менинг отим Абдулвоҳид, ҳар қачон «қул ҳуваллоҳу аҳад» десанг мен ҳозир бўламан ва қўлимдан нима келса бажараман. Кўз юмиб очгунча Маккага олиб бориб, олиб келаман».

      Иккинчиси дейди: «Менинг номим Абду-с-Самад, ҳар қачон “қул ҳуваллоҳу аҳад Аллоҳу-с-Самад» десанг ўша онда ҳозир бўламан. Ҳалол таомларни олиб келаман. Сенга ҳақ сўзларни ўргатаман».

      Учинчиси дейди: «Менинг номим Абдуллоҳдир. Ҳар вақт ихлос сурасини тўлиқ ўқисанг, ўша онда етиб келаман ва кимё ҳамда симиё илмини ўргатаман. Оламда ҳар қандай сўз бўлса, уларни сенга ошкор қиламан».

      Бошлангандан то охириги кунигача pўзa тутади. Рўзани арпа нони, туз, қора узум билан очади. Хидватда ҳар куни эрталаб сумбул ва уд тутатади. Ҳар куни ихлос сурасини юз маротаба ўқиб юради.

      

      БЕМОРНИ ДАВОЛАШ УЧУН МУАККИЛЛАРНИ ҲОЗИР ҚИЛИШ

      

      у дуо улуғ кишилар тажрибасидан ўтган бўлиб, у қуйидагича амалга оширилади. Ўн икки ёшга етмаган покиза ва руҳи покиза болани чумилтиришади. Ўтириладиган жой тозаланади, ширин-лик ва бошқалардан қанча имкони бўлса, шунча олинади. Бола янги чодир ичига ўтқазилади. Агар беморнинг чўмилишга қуввати етса, чумилтирилади ва тоза кийимлар кийинтирилади. пайғамбар алайҳис-салом ва ҳазрати Ғавс-ил-аъзамга ширинликлар ниёз қилинади. Бола билан беморни ўтқазиб қўйиб аччиқ ёғдан пилик қилиб чироқ ёқилади. Болага пилликка тикилиб туриш буюрилади. Азойинхон боланинг, беморнинг ва чироғнинг атрофига қуйидаги дуони ўқиб хисор (қалъа) қилади. Дуо будир: «Аззамту алайкум ва ақсамту алайкум маликони султон ил-жинни ва-л-инси, иҳзару мин жониби-л-машориқи ва-л-мағориби ва-л-жануби ва-ш-шимоли би-ҳуққи Сулаймон ибн Довуда алайҳима-с-салом би-ҳаққи ло илоҳа иллоллоҳу Муҳаммаду-р-расулуллоҳ».

      Бу дуони етти марта ўқиб хисор қилинади. Мошга ўқиб, мош ҳар томонга сочилади ва болага ҳам урилади. Доимо саловот ўқиб тури-ладн. Шунда болага пилик атрофида кўрпа-тушак, жойлар кўрина бошлайди. Бунда азойимхон: «ё Фаттоҳ, ё Фаттоҳ»ни айта бошлайди.

      Буни ўқиши билан подшоҳ ҳозир бўлиб ўзининг номини ва турар жойини маълум қилади ва салом беради. Шундан сўнг бола под- шоҳдан: «Бу одам нимадан озор топяпти ва унга зарар бераётган ким?» – деб сурайди. Подшоҳ боланинг тили орқали: «Бу жинлар зара-ри ёки сеҳрдир», деб айтади. Азойимхон бола орқали: «Отлиқларни юбориб, зарар бераётган нарсани тутиб келсинлар», – деб буюради. Подшоҳ уч марта: «Ҳамма зиёнкорлар занжир билан боғлаб келтирил-син», – деб такрорлайди. Подшҳнинг ҳукмига биноан муаккаллар зиёнкорни тутиб келтирадилар. Шунда азоиимхон зиёнкорни қатл қилдиришни буюради. Зиёнкор қатл этилгач, азойимхом муаккаллар-нинг ҳаммасига рухсат бериб юборади.

      Чироқнинг пилигига ёзиладигаи дуо будир: