бир балам бор ахир, ёшулли.
– Биламан. Умрларини берсин. Бўшашманг!..
– Устингиздан арз этаман…
Унинг дийдиёсига қулоқ солмай:
– Ихтиёрингиз, иним, – деб, Раҳимов ўрнидан турди-да, шундай қилмаса гап чўзиладигандек, хонасидан чиқмоққа чоғланди. – Биз, барибир, Искандар со-сойга ё Шокир буғалтирга айтамиз: сиздай ошпазни ишсиз қолдиришмайди.
Шавкат Тўра Раҳимовнинг ортидан қабулхонага ночор тумшайиб чиқди-ю, тарс-турс юриб, даҳлизда кўздан ўчди.
* * *
Ахийри, қўярда-қўймай, Пионерлар уйининг катта методисти Матқодирни Болалар уйи Хўжалик мудирлигига ишга тайинлаганидан сўнг, Раҳимовнинг кўнгил ғашлиги тамомила тарқагандай бўлди.
Илк танишув чоғидаёқ бўйлари пасту баланд, сочлари сарғиш, қора, қизғиш, кўзлари кўк, тарғил, мовий, қоп-қора, жавдирабгина турган болагиналарни ях-ши кўриши зарурлигини ҳамда кўксида беадат бир оғриқ билан етимаккина-ларни ёқтириб қолаётганлигини ўйлагани ҳамиша ёдида. Яхши кўриш истаги эса ўша лаҳзалардан бери тобора авж олаётгани айни ҳақиқат. Айниқса, бош ошпаз Шавкат Тўрани бўшатганидан кейин!..
Дарвоқе, Матқодир аввалида уввало кўнмаган эди: йўқ, деган эди паришон бошини чайқаб: “Йўқ!.. Биласиз, ман сизни ўз оғамдин яхши кўраман, лекин ўз уйимдай бўлиб қолган жойимдан мани бежой қилманг, илтимос?..”
Тўғри-да, салкам йигирма йилдан бери ишлаб, обрў-эътибор орттирган ишхо-насидан, кўнгил қўйган касби корию дўсту даврадошларидан айро тушиш осон-ми. Умр – оқар дарё: бандасига кўп нарса керак эмас – яхши хотин, яхши фарзандлар, яхши касб, яхши дўст, яхши давра… Осонми – то янги жойга кўн-гил қўйгунча?!.
Аммо-лекин, Раҳимов Матқодирга ётиғи билан тушинтирганидан кейин, ин-жиқлик қилмай, рози бўла қолди: “Яхши! – деди, дабдурустдан кўзлари бош-қача чақнаб. – Дим яхши ўйлабсиз, ёшулли!..”
Ажабки, Болалар уйининг тарбияланувчилари шаҳар мактабларида ўқиётган-лари учунми, Болалар уйида биттаям тўгарак йўқ экан. Раҳимов Болалар уйи-нинг ўзида худди Пионерлар уйидагидай турли тўгараклар тузажакларини айтди: “Ёш табиатшунослар” , “Навқирон техниклар”, “Ўғил-қиз меъморлар”, “Гўзал раққосалар”, “Каштачи қизлар”, “Бизнинг мусаввирлар”, “Жўровоз хонандалар” ва ҳоказо.
– Маъқулми?.. Тўгаракларнинг баричикини ўзинг назорат қиласан. Яхши, де, ўжарлик этма, ўзинг яхшисан-ку, Қодирбой – иним?
Матқодир, бир зум ўйчанликдан сўнг:
– Яхши, – деди, юз-кўзлари жилмайиб. – Дим яхши ўйлабсиз!..
– Отангга раҳмат, Қодирбой! – деди Раҳимов, қўлини чўзиб. – Эса, таша!.. Лекин айтиб қўйий: асосий вазифанг, – ман бору йўқ, – Хўжалик ишларини бошқариш!..
– Шуниси сал чакки-да, ёшулли! – деди МатҚодир, тағин жилмайган кўйи, оғасидай қадрдонининг қўлига қўлини шарақлатиб ташаётиб. – Яхши, сиз айт-ганча бўла қолсин!..
Ана ўшанда Раҳимов на фақат болаларнинг ҳаётида, балки айни чоғда ўзи-нинг ҳаётида ҳам унутилмас нималардир рўй бераётганлигини кўнглида гурул-лаган бир ҳаяжон