олмайсиз-да, Бакир акангизнинг феъллари шунақароқ.
… яхши. Яхши! – деб ўйлади Султонбой, тушундим, дегандай бош ирғаб. – Бил-ган топиб гапирар, билмаган – қопиб… Кўрамиз.
Ҳар иккаловларига қарата бошлиқ – Пўлат Ҳакимович:
– Биргалашиб ишлайверасизлар, – деди, ниҳоят, энди мени холи қолдиринг-лар, дегандек. – Омад!..
– Хўп бўлади! – деб, Султонбой ўрнидан турди.
Султонбойнинг бир қадар бетакаллуф гап оҳангги Бакир мудирга ёқмадими, бир чимирилиб қўйди. Сўнг бошлиққа қуллиқ қилиб, негадир:
– Раҳмат, – деди, ч о й ч а қ а у н д и р г а н ч о л д а й б у к и л г а н кўйи, секин ортига тисарилаётиб. – Кўп раҳмат, Пўлат Ҳакимович!..
Ростиси, мудирнинг бу қилиғи ҳам Султонбойга ёқмай, кўнглидан хавотир-намо бир гумон кечди.
… бунақалар а л а м з а д а бўладилар!.. Кўрамиз.
Даҳлиз узундан-узоқ эди. Нимёруғ эди. Даҳлизнинг ҳар иккала томонида қатор хоналар. Айрим хоналарнинг эшиги қия очиқ. Ҳар бир эшикка қайси бў-лим эканлиги хусусида лавҳа ёпиштирилган: “Боғдорчилик”… “Паррандачи-лик”… “Чорвачилик” ва ҳоказо.
Султонбой кўп кузатган: бўйи ўртачароқ кишилар атай кўкракларини кериб, лўнгк-лўнгк юрадилар. Бакир мудир эса, бўйи ўртачадан пастроқлиги учунми, сал-пал кўкрагини керганидан ташқари, хийла виқор билан юраркан.
Даҳлизнинг адоғига етиб, ўнг томондаги хонага кирдилар.
Хонада икки йигит мук тушиб, ҳар бири ўз олдига қўйилган қоғозларни ва-рақлаб, нималарнидир қайд қилаётган экан.
Мудир йигитларни Султонбойга, Султонбойни йигитларга димоғдорлик билан таништиргач, жойига ўтиб, ойнабанд шкафда қатор териб қўйилган қоғоз пап-калардан бирини олди-да, шарп этказиб стол устига ташлади:
– Укам, яна аччиғийиз келмасин-у, ўзбекнинг кичиги бўлдинг – кучуги бўлдинг, деган гапи бор машойихларнинг, – деди дабдурустдан. – Унда-бунда иш буюрсак, малол келмас, а?
… боя эшакка ўхшатувди, итоғиз, – деб ўйлади Султонбой, тишларини ғич қи-ларкан, беихтиёр чакка томирлар бўртиб. – Энди… очиғдан-очиқ… Э, сани ўша!..
Султонбой бўзрайиб, бош ирғадими ё англаширсизроқ бир ҳаракат қилдими, билолмай, қошларини чимирди.
Мудирнинг кўзлари кичкина – уккиникидай, лекин қизғимтир қорачиқла-рида эса совуқ бир кулимсиш ифодалари беқарор изғимоқда эди.
Унинг кўзларидан нигоҳини узиб, Султонбой девордаги узун-узун, сершох-сербутоқ пахта навларига, турли хариталару жадвалларга юзланди.
– Каллангизни лиқиллатганийизга тушунмадим: нима у – йўқ деганийизми ё хўп деганийизми? – деди мудир, сурлик билан. – Очиқроқ гапираверинг, хафа бўлиш йўқ.
Баттар энсаси қотиб, Султонбой:
– Хўп, деганим! – деди, қўрсроқ оҳангда.
– Баракалло-о! – деди мудир. – Манави папкада районингизнинг пахтачилик хўжаликларига тегишли маълумотлар. Анави стол сизники. Ўтириб, яхшилаб танишиб чиқинг.
Султон кўрсатилган жойга бориб, пайпоғи қўнжидаги туфли артадиган бир парча латтани чиқарди. Аввал курсини