Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

НАМОЗШОМ ХАЁЛИ


Скачать книгу

биргина ўғиллари бўлган экан. Тў-ғон бошида, сув талашиб, ўғилларини ўлдиришипти. Ана ўшанда ўғилларининг ўлдирилганлиги ҳақида шум хабар келтирган кишига Яссавий бува:: “Ҳай, ат-танг! Сапчани бемаҳал узибсизлар-да, деб”, боғлиқдаги оқ отларини инъом қилган эканлар. Ўғилларини ўлдириб қўйган йигитга эса ёлғизгина қизларини никоҳлаб берган эмишлар… Бундай валломатликнинг маъни-моҳиятида пинҳон асл н и м а д и р н и расмона ақл билан англаб етиш… душвор, кў-ў-ўп душвор. Иккинчи ҳикоя эса янаям даҳшатлироқ, янаям!.. Ҳазрати Баҳоуддин Бало-гардон бува ҳажга борганларида, қарасаларки, биров қўйни, биров бузоқни, бирови туяни Тангри таолога атаб, қурбонликка бўғизлаётган экан. Баҳоуддин бувада эса ўша тобда қурбонлик қилишга арзирли ҳеч вақо йўқ. Нима қилиш керак – кўп ўйлаб ўтирмай, қўлларини фотиҳага очиб: “Ё бор Худоё, ўзинг берган бир ўғлим бор. Ўшал ўғлимни ў з и н г г а атадим. Омин!” дебдилар. Ҳамроҳлари ўшал кун, ўшал соатни эслаб қолибдилар. Кейин, муборак ҳаж сафаридан қайтиб, билсаларки, айни ўшал кун, ўшал соатда ҳазратнинг ўғил-лари оғримай-нетмай, жон таслим қилган экан.

      Эҳтимол, шундай ғалоғул ҳикоялару ривоятларнинг теран мулоҳазалари Иброҳимнинг куйган кўнглига малҳам бўлолгандир. Ахир, фарзанд фироғига, фарзанд доғига чидаш осонми?!

      … о-о, бой бериб қўйган фарзандингизни қўмсаганингизда, дунёси сариқ чақагаям арзимасдай туюлиб, еру кўкка сиғмай қоласиз!..

      Дилшодининг қазоси ҳозиргидай Нортўхтанинг ёдида. Кўзларидан юм-юм ёш оқиб, борлигу йуқлик аро маҳв бўлиб ўтирганида, маҳалланинг оқсоқоли Мирсайдулла ака дабдурустдан: “Сиз шукр қилинг, иним”, дедилар. Бирдан жиннига қарагандай, кўзларида аччиқ ёшлар билан, Нортўхта оқсоқолга қаради: “Эси борми бу чолнинг?! Бу нимаси ахир – ишонган ўғлимдан, суянган боламдан айрилган бўлсам-у, яна шукр қилсам?!”

      Ҳамиша Мирсайдулла ака “Астра” чекардилар. Хотиржам сигаретни тутатиб: “Ҳа-ҳа, сиз шукр қилинг, иним! – дедилар, янаям ўктамроқ оҳангда. – Ўғли-нгизга икки газ ер насиб қилаяпти-ку! Ўғлингиздан икки ўғил – икки нишона қолаяпти. Шукр қилинг!..”

      Дилшодининг қазосидан бери бир дунё вақт ўтди – агар иккала неваранинг ёшини бири-бирига қўшсангиз, дадасининг ёшидан анча ўзиб кетади. Лекин, ўйлаб қараса, ўтган бир дунё вақт – бир нафасча, бир киприк қоққанча ҳам эмас. Ҳаммаси ҳозиргина рўй бергандек!.. Ана, дунёларга бергисиз боласи, жон талоша-талоша, тонг отардан эртароқ омонатини топшириб, энди жонсиз-руҳ-сиз, сўнгги сафарини – борса-келмас сафарини кутиб ётгандек. Ҳадемай, ла-панглаган тобут ортидан мотамдор тумонатни эргаштириб, қабристонга йўл оладилар…

      Ана, қабристон – эрта бир куни ёшу қари, аёлу эркакнинг қиёматли манзил-макони. Ҳамма жим. Ҳамма мотамда… Во ажаб – атроф-теваракда бирор бир гулдан асар йўғ-у, лекин аҳён-аҳёнда бир булбулнинг эзиб-эзилиб сайраётгани қулоққа чалинади. Оппоқ сурп билан кафанланган Дилшодини лаҳадга узат-ганларидан сўнг, Нортўхта қабр ёнида эндигида икки ярим ёшларидан ўтаёт-ган неварасини тиззасига олиб, – илк маротаба Туроншоҳни Саъдулла